Ҳукумат «Ақлли шаҳар» лойиҳасида «Топформ» команиясидан воз кечиш сабабларини тушунтирди

170

Давлат маълумоти технологиялар комитети нега «Ақлли шаҳар» лойиҳасини амалга оширишда нима учун «"Топформ" Шенженнинг  компьютер технологиялар компаниясидан» воз кечиб, устуворликни «Хуавэй» компаниясига берганини  тушунтириб берди.

«Топформ» «Ақлли шаҳар» лойиҳаси бўйича таклифини беришда кечиккан ва ўз хизматларини Қирғиз ҳукумати «Хуавэй» билан инвестиция шартномасини тузгандан сўнг 2017-йилнинг 28-декабрида таклиф қилган — деб тушунтириб беришди «Клооп»нинг журналстларига Давлат маълумоти технологиялар комитетидан.

«Азаттык» радиосининг маълумотига кўра, «Топформ» камераларни «Хуавэй» орқали 60 млн долларга эмас 40 млн долларга ўрнатиб беришни таклиф қилган.

Воз кечишга қарамасдан, ҳукумат «Топформ» билан учрашган, уларнинг тақдимотини кўрган — Давлат маълумоти технологиялар комитети намойиш вақтида компания шаҳарга ўрнатиладиган ускуналарнинг техникавий томонлари билан дастурлари ҳақида айтиб бермаган ва шунингдек, «Ақлли шаҳар» учун маблағ ҳисобларини кўрсатмаган деб тасдиқлади.

«Кўрсатилган материаллар компания фақатгина турли техник характердаги, турли шаклдаги видокамераларни ўрнатишини билдириб туради», — деб хабар берди комитетдан «Клооп»нинг саволига жавоб қилган ҳолда.

Давлат маълумоти технологиялар комитети «Топформ» «Ақлли шаҳар»ни эмас «Хавфсиз шаҳар»ни ишга оширишни таклиф қилган деб белгилади. Аввалроқ Инвестицияларни тезлатиш бўйича агентликнинг раҳбари Эсенкул Момункулов «ақлли» шаҳар «хавфсиз» шаҳардан тизимни сунъий интеллект бошқариши билан фарқланишини тушунтирди.

Бунгача «Топформ» маълумотига кўра, компания Қирғизистон ҳукумати учун тақдимот ўтказишга улгурмай қолган. Бизга «Хуавэй» билан шошилинч тузилган шартноманинг сабаблари тушунарсиз бўлмоқда — деб ёзади «Азаттык» компаниянинг бош раҳбари Токтобубу Уркалчанинг сўзларини.

«Ҳукумат кафиллик берса, ўз маблағимизга камераларни ўрнатишни режалаштиряпмиз. Бироқ шошилинч шартномани тузилишига тушунмай қолдик. Очиқ-ойдин танланиб, таклифлар кўрилса, яхши бўларди», — деб билдирган компания раҳбари «Азаттык» радиосига.

Ҳукумат Қирғизистон йўлларига камераларни ўрнатишни 2011-йилдан бери ваъда қилиб келади. Ўша вақтдан бери камералар Бишкекнинг кираверишидаги чорраҳаларгагина қўйилган.

Шаҳарни камералар билан жиҳозлаш ҳаракати устидан ҳукумат икки тендер ўтказган — биринчиси қоида бузарликлар билан ўтган, иккинчи тендер туфайли эса бугунги кунгача ғолиб бўлган «Стилсофт Бишкек» компанияси билан судлашиб келинмоқда.