Ўзбекистон: Мустақил журналист Дилмурод Саидов тўққиз йиллик қамоқдан сўнг озод қилинди

847

Тўққиз йиллик қамоқдан сўнг мустақил журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Дилмурод Саидов муддатидан аввал озодликка чиқди. Саидов журналистик текширувлар ва фермерлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш билан шуғулланган. 

Мустақил журналист Абдурахмон Ташанов  «Озодлик» радиосига Саидов 3 февралда озод қилинганини хабар қилган.

«Дилмурод Саидов бир неча соат аввал озод қилинди. Унинг тошкентга йўл олгани маълум бўлди. У билан укаси Обид телефонда сўзлашган ва бизга акасининг таксига ўтириб Тошкентга йўл олганини айтди», — деди у.

Ташановнинг маълумотини Ўзбекистон ИИБнинг ижрони бажариш бошқармаси тасдиқлади.

Саидов қамоқда кечирган тўққиз йиллик маҳбусликдан сўнг озод қилинган. 2009 йил июлида уни таъмагирлик ва ҳужжатларни сохталаштириш айби билан 12,5 йилга озодликдан маҳрум қилишган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Садиовга қарши очилган жиноят иши бўйича суд жараёни бир қатор қоида бузарликлар билан ўтган. Жиноий ишдаги айрим ҳужжатлар йўқолган, айблов кейинчалик сўзларидан қайтган гувоҳларнинг сўзларига таянган. Гувоҳлар илк кўрсатмаларни ҳуқуқ тартибот органларининг босими остида беришганини айтишган.

Human Right Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Саидовга қарши эълон қилинган ҳукмни «сиёсий мотив»га эга деб атаган.

Саидов 2013 йили қамоққа олиниш вақтида унинг қўлёзма асарларини тортиб олишга уринишган.

Қамоққа тушишдан аввал Дилмурод Саидов бир неча интернет-нашрларда ишлаган, порахўрлик ҳолатлари бўйича текширувлар ўтказган ва Самарқанд вилоятидаги фермерлар ҳуқуқини ҳимоя қилиб келган.

Шавкат Мирзиёевнинг ҳукуматга келиши билан сиёсий маҳкумлар — журналист ва ҳуқуқ ҳимоячилари озод қилина бошлаган.

1999 йилдан бери қамоқда сақланган журналист Мухаммад Бекжон, 23 йил қамоқда ўтирган фаол Самандар Қўқонов ва Каримов ва бошқа ҳукумат вакилларини танқиид қилгани учун 19 йил жазо ўтаган ўлкадаги биринчи банкир Рустам Усмонов озодликка чиққан.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Шавкат Мирзиёевнинг ҳукуматга келиши ортидан Ўзбекистонда «ижобий ўзгаришлар» бошланганини таъкидлайди. Human Rights Watch айрим сиёсий маҳбуслар  «ҳеч ким бу инсонлар нима учун у ерга тушганлар деган сволни бермаслиги учун» озод қилинган деб ҳисоблайди.