Лев Толстой кўчасидаги норасмий меҳнат биржасида кимлар ишлайди?

1032

Бишкекнинг  Лев Толстой кўчаси бўйлаб жойлашган энг машҳур меҳнат биржаси бир неча кварталга чўзилган. Ҳар куни бу ерга одамлар даромад топиш мақсадида келишади. «Клооп»нинг мухбири Регина Им одамлар биржа ёрдамида нималар билан машғул бўлишларини билиб келди.

Қирғистонда иш ўринларининг етишмаслиги янгилик эмас. 2017 йилда мамлакатда ишсизлар сони 180 мингдан ошди - 10 йил ичида ишсизлик даражаси 8,2%дан 7,2%гача камайди.

Доимий иш топишдан умиди бўлмаганлар норасмий меҳнат биржаларида тасодифий ишларни қилмоқдалар. Бу жой ишсизлар иш таклифини кутиб турадиган жой. Бундай жойлар Бишкекда учта: «Дордой», Ўш бозори ёнида ва Лев Толстой кўчасида.

Лев Толстой кўчасидаги норасмий меҳнат биржаси икки километрга чўзилган - Панфилов кўчасидан Молодой гвардия бульваригача. Бу ерга кунига қанча киши келишини ҳисоблаш деярли имконсиз – муз ва қорга қарамасдан иш таклифини кутиб турган эркак ва аёллардан ташкил топган кичик гуруҳлар бир неча кварталга чўзилган.

Ҳар гал бизнинг машинамиз навбатдаги гуруҳ ёнига яқинлашганда, уни ишсизлар ўраб олишади ва бир-бирига гап бермай сўрашади: «Иш? Иш?». Кўзларида – умид ҳам, тушкунлик ва умидсизлик ҳам бор.

Бизни журналист эканлигимизни билиб, улар қочишди ва юзларини беркитишди – бу ерга иш излаб келган ишсизларнинг деярли барчаси, «ишсизлар»мақомидан уялишади. Камера ва микрафонларсиз кўпчилик ишсизликдан шикоят қилишди, аммо муаммолари ҳақида камерага айтиб беришни таклиф қилганимизда  «Бундан нима фойда? Барибир ҳеч ким иш бермайди», деб қўл силташади.

Аммо баъзилари бизга қандай қилиб пул топиши, биржада қандай қийинчиликларга дуч келиши ҳақида гапириб берди. Бу уларнинг тарихи.

«Оиламдагиларга бу ерга келишимни айтмайман»

Шакирдин 49 ёшда, у бу ерда уч ойдан бери ишлайди. Унинг сўзларига қараганда, ҳатто электр мутахассислиги ҳам уни доимий иш билан таъминлай олмайди.

«Албатта, иш излаяпман. Ҳужжатларни топшираман, кўришадида: “Эртага келинг, уни эртасига келинг”- дейишади. Шунинг учун  бу ерга келдим. Давлат ишларига олишмайди. Дўстлари ва қариндошларини олишади», — дейди у.

Шакирдиннинг аёли ва беш фарзанди бор. Унинг айтишича, оиласи қандай қилиб пул топишини билишмайди.

«Уйда қаерга боришимни айтмайман. “Қанака ишга?”, — сўрашади, менинг ўзим ҳам билмайман. Қандай қилиб уларга айтаман? Нимани айтаман? Пул учун ишлаш керак. Бошқа йўл йўқ», — дейди у.

Биржада иш доимий эмас. Мижоз  келадими, келмайдими ёки қандай иш таклиф қилади, буни ҳеч ким билмайди. Шакирдин биржа ёрдамида қанча пул олганини ҳисоблай олмади. У энг йирик таклифнигина эслай олди — бананлар юкланган юк машинасидан оғир юк тушуриш учун 600 сом олган.

«Ҳафтада қанча бўлиши ҳисоблаб бўлмайди.  Мана, мен беш күндан бери келиб, йўлкира сарфлаб, бекордан келиб кетяпман. Уйда болалар "Ота сиз қаерда юрибсиз?" деб сўрашади "Мен бўлса индамайман», — дейди Шакирдин.

«Ногиронмисан ёки соғломмисан, ишлай олсанг, кетдик»

«Бу ерда қандай иш бўлади. Масалан: юк юклаш. Талаб қилинса юкни юқори қаватга кўтариб чиқиш, ҳар бир қаватга 8-10 сомдан оламиз — қанчага келишилса шунча бўлади. Мисол учун: агарда шпаклевка солинган қопларни 3-қаватга кўтариб чиқсак, бир қопига 25-30 сомдан оламиз», — дейди 40 ёшдаги Насир.

Унинг айтишича, иссиқ мавсумда биржа орқали ойига15 миңгдан 25 минг сомгача топиш мумкин, қишки мавсумда эса беш минг сомгача даромад тушади. Насир бошқа ишсизлар қатори яхшироқ иш топишга ҳаракат қилган, лекин ногиронлиги туфайли бошқа иш топа олмаган.

Харидорлар ҳам унинг ногиронлигини ҳисобга олишади, лекин у бу ерда ишсиз қолмайди.

«Мени ўнг қўлимни панжаси йўқ. Мижозлар майиблигимни кўриб   иш таклифидан воз кечган кунлари ҳам бўлиб туради. "Сен майибсанку, сен буни қила олмайсан" деб кетиб қолишади. Айримлари эса ногиронмисан ёки ногирон эмасмисан, ишлай олсанг, кетдик дейишади», — деди Насир.

«Бу ерда рақобат деган тушунча йўқ. Ким қандай иш топса — ўша кетади. Ҳар кимни ўз тарифи бор. Масалан: 15 дақиқадик тезкор юмуш учун— 300 сом. Яна кимдир бир кунда 500 сом олади», — деб тушунтирди Насир.

Биржадаги молия мутахассиси

Манас 27 ёшда.  У кўпдан бери Россия ёки Туркияга бориб ишлашни режалаштиррмоқда. Бироқ  бу ерда уни ўқиши ушлаб туради. Манас — 6-курс  талабаси, биржада у 1-курсдан бери ишлайди.

«Ўқишимни контракти 26 минг сом, унча қўшимча ҳар бир сессияда муаллимларга тахминан беш минг сомдан кетади. Умумийси йилига ўқишим учун 36-40 минг кетади», — деб айтиб берди у.

Манас молия мутахассислиги бўйича ўқийди. Уч йил аввал у мутахассислиги бўйича ишлаб кўрган— ярим йил банкда малака ошириб, аммо охирида банк ходими бўлмай қолган.

«Олмай қўйишди. Имконият йўқ, ўрин йўқ. У ерда йиллаб тажриба ортириб юрганлар бор. Лекин мен ундай юролмайман», — дейди у.

Манас олти йилдан бери биржада ишлаш анча оғирлашиб қолганини кузатган.

«Уч йил аввал яхшироқ бўлар эди. Ҳозир эса барча қурилишлар тўхтатиляпти — халқда ўша вақтагидай пули кўп эмас. Мижозлар оз. Иш битта,  унга 15 адам [талабкор]. Яна бирови  5 сомга қилиб беришни таклиф қилса, бошқаси — 4,5 сомга деб туриб олади. Шундай қилиб тариф пасайиб кетяпти», — дейди Манас.

У биржадаги ишни қандайдир бир йўл билан тартибга солиш керак деб ҳисоблайди.

«Бир неча одамлар бу ерга келишдан қўрқишади, сабаби, бу ерда ҳар хил одам бор. Ўғрилар ҳам бор— бундай ходисалар кўп бўлган.  Ароқхўрлар ҳам бор. Одамларни бир маъмур хизмат қилиб, ким ичади, ким ичмайди, ким қандай иш қила олишини айтиб туриши керак», — деб ҳисоблайди Манас.

«Янги паспорт оламанда Россияга кетаман»

Бизга 51 ёшдаги Нурланбек ҳукумат ишчи ўринларини яратади деган умидда ўз хоҳиши билан интервью берди.

Бу ерда, Ўш бозорида, [айланма йўлда] қанча одам иш кутиб туради. Бу ерда қанча аёл, қанча эркак туради. Демак, уларнинг ҳеч бирининг иши йўқ. […] Сапар Исаков бу нарса устида ишламоқда. Янгиликлардан заводлар очилишини эшитдим. Агарда шундай бўлса, кўпчилик иш билан таъминланади», — деб ҳисоблайди у.

Нурланбек икки йилдан бери биржадан даромад топиб келади. Доимий иш топишга ҳаракат қилган, бироқ ундан сўнг доимий иш, доимий даромад топишга кафолат йўқ эканини тушунганини айтди.

«Қурилишларга бориб иш суриштирганман. Ўрин йўқ тополмайсан. У ерларда ишлаганлар ҳам икки-уч ойдан бери маошларини  кутишаётган бўлишади», — дейди у.

Нурланбек  асосан курулишларда ишлайди ишлайди: том ёпади, ғишт теради, пойдевор қуяди. Ғишт теришнинг бир донаси учун беш-олти сом, том ёпиш учун эса— метирига 350-400 сом олади.

Унинг айтишича, бундай ишларга мижозлар ўрта ва катта ёшдаги одамларни яхши ёллашади. Юклар билан боғлиқ ишларларга ёшларни чақиришади. Аёлларнинг кўпчилиги тозалаш ишларига ёлланади.

«Оддий мижозлар бизга яхши муомала қилишади. Овқат бермай очга қолдиришганлари ҳам бор. Албатта, ҳаммаси ҳам бир хил эмас. Жон-жахдинг билан ишласанг, мижозлар миннатдорчилик билдиришади. Биз ҳам уларга рахматимизни айтамиз. Яхши одамлар кўп», — деб айтиб берди Нурланбек.

Бироқ шунга қарамасдан Россияга боришни қўзлаяпти. У ерда Нурланбек сантехник ёрдамчиси бўлиб ишлаб, мўмай даромад топганини айтади. Бироқ бунинг учун Нурланбек янги паспорт олиши керак.

Қирғизистонда ишсизликнинг расмий даражаси (7,2%) — бу Марказий Осиё ўлкалари орасида юқори кўрсатгич. Тожикистонда у 2017-йили 2,3%, Қозоғистонда — 4,9%, Ўзбекистонда — 5,8 фоизни ташкил қилади. Туркманистон бўйича расмий маълумотлар йўқ.

Давлат ёрдами

Меҳнат министрлигига 2017-йили 60 мингга яқин ишсиз мурожаат  қилгани иш билан таъминлашга ёрдам бериш бошқармасининг раҳбари Ибрагим Акимбеков айтди.

«Мурожаатларнинг орасида 43 мингга яқин кишини ишга жойлаштирдик. […] Вакансиялар ҳар қандай: асосан ишлаб чиқариш, қишлоқ ҳўжалиги, қайта ишлаб чиқариш ва қурулиш тармоқлари. Хизмат кўрсатиш тармоғида иш ўринлари кўп», — деди у.

Унинг айтишича, министрлик томонидан таклиф қилинган вакансияларнинг етти мингга яқини «маошларнинг озлигидан, меҳнат шартлари тўғри келмаслиги ва бошқа сабаблар туфайли» эгалланмаганча қолаверади.

Акимбеков ишсиз қолган қирғизистонлик ишсизликка ёрдам бериш хизматига мурожаат қилиши кераклигини айтди. У ерда унга маслаҳат берилади ва 10 кун ичида ишга чақиришни таклифини ололади.

«Агарда унга тўғри келмаса, биз у расмий тарзда ишсиз  қолганлиги тўғрисида маълумотнома берамиз. Бизнинг маълумотнома асосида у ишдан бўшатилган ташкилотга қайтарилади [...] ва уч ойнинг ўрта маошини олиши керак», — деб тушунтирди Меҳнат ва ижтимоий ишлаб чиқариш министрлигининг вакили.

Уч ойдан сўнг иш билан таъминлашга ёрдам бериш хизмати ишсиз кишига квалификациясини кўтаришни ёки профессионал малака олишни таклиф қила олади. Агарда бош тортса, давлат унга ишсизлик бўйича 250 сом нафақа тўлай бошлайди.

«Биз ҳукуматга нафақанинг миқдорини бир оз кўтариш бўйича қарор лойиҳасини киритамиз», — деди Акимбаев.