Жумакадировнинг ўлими бўйича айбланган КамАЗнинг ҳайдовчиси 10 йилга ҳукм қилинди

761

Суд вице-премьер-министр Темир Жумкадиров ва унинг икки ёрдамчисининг ўлими бўйича жиноят ишида айбланган оғир юк ташувчи  КамАЗнинг ҳайдовчиси Афтандил Таалайбек уулунинг 10 йилга қамоққа ҳукм қилди.

Чуй вилоятининг Москва район суди Таалайбек уулуга 2-февралда ҳукм чиқарди — оғир юк машинасининг ҳайдовчисини Жумакадировнинг ўлими бўйича айбдор деб топиб, 10 йилга қамоққа ҳукм қилишди.

Терговнинг версияси бўйича, унинг оғир юк машинаси вице-премьер-министр Темир Жумакадировнинг  автомашинаси билан тўқнашиб, натижада бу амалдорнинг ва яна икки кишининг ўлимига сабаб бўлган.

Суд мажлиси вақтида ҳайдовчи айбни бўйнига олиб, ҳалок бўлганларнинг оиласи олдида кечирим сўраган  — бу енгиллатувчи жиҳат сифатида эслаб қолинган, лекин прокуратура  Таалайбек уулуни 11 йилга ҳукм қилишни талаб қилган.

«Ўша куни тонгда Бишкекка келаётган эдик. Йўлда мен "Жигули"дан ўзиб ўтмоқчи бўлдим, йўлнинг қарши томонига чиқиб, узоқдан йўл танламасни кўриб қолдим. Унга фаралар орқали белги бердим, лекин кеч бўлган эди. Йўлнинг чеккасига чиқсам, йўл танламас мен КамАз билан бурилган томонга чиқа бошлади. Натижада тўқнашдик», — деб айтиб берган ҳайдовчи 25 январда.

Озодликдан маҳрум қилинишдан ташқари, ҳайдовчига уч йил оралиғида транспорт воситаларини бошқариш тақиқланиб, пачоқланган автомобиль учун 2,1 млн сом миқдорида жарима тўлаб бериш мажбурияти юкланди.

Жумакадиров ва унинг ҳайдовчиси билан ёрдамчиси 2017 йилнинг 7 октябрида Бишкек  — Қора-Болта  йўлида вафот этган. Жумакадировнинг машинаси, гувоҳларнинг айтишича кўра, йўлнинг қарши тарафига чиқиб қолган КамАз билан тўқнашган.

Сайлов фаолиятигача Жумакадиров йўл халокатларининг сони ўсиб кетганлиги учун йўл хавфсизлигига жавобгар шахс бўлган.

Ҳозирда ҳукумат йўл харакати қоидаларини бузиш ҳолларини рўйхатга олган кузатув камераларини ўрнатиш шарти кўрилган «Ақилли шаҳар» лойиҳасини ишга оширмоқда.