Олий суд «Дев» номи билан танилган криминал авторитетни қамоққа қайтарди

719

Олий суд Ленин район судининг жиноят оламида «Дев» номи билан танилган Чингиз Жумагуловнинг муддатидан аввал бўшатиш бўйича қарорни бекор қилди. Уни №3 аҳлоқни тузатиш қамоғига қайтаришди.

Жазолар ўташ давлат хизматининг (ЖАМК) матбуот котиби Александр Никсдорф «Клооп»нинг мухбирига билдиришича, «Дев» номли Чингиз Жумагулов Олий суднинг қарори асосида қамоққа қайта қайтарилди.

«Ҳозирда Жумагулов №3 тузатиш қамоғида. Уни куннинг иккинчи ярмида олиб келишди. У қайта 2 йил 7 ойга жазо муддатини ўташи керак», — деди Никсдорф.

Жиноят оламида «Дев» номи билан танилган Чиингиз Жумагулов 17-январда Ленин район судининг қарори бўйича эркинликка чиққан.

2017-йилнинг январида Жумагуловга «Одам ўлдиришга ҳаракат уюштирув», «Ҳукумат вакилига қарши куч қўлланиш» ва «Безорилик» моддалари бўйича 18 йилга эркидан маҳрум қилиш ҳукми чиққан.

Тергов версияси бўйича, Жумагулов ва унинг ҳамкорлари шаҳар кўчаларининг бирида Бишкеклик турғуннинг машинасига ўқ узган, жабрланувчи ярадор бўлган.

Бироқ 2017-йилнинг июлида Бишкек шаҳар суди Жумагулов учун жазо ўташ муддатини 18 йилдан 13 йилгача қисқартирган.

Шундан кейин 2017-йилнинг декабрь ойида Олий суд яна унинг жазо ўташ муддатини 7 йилга қисқартирган.

Жумагуловни «Камчи Колбаевнинг Уюшган жиноий гуруҳининг фаол аъзоси» деб аташган.

Бундан ташқари, у президент аппаратининг аввалги етакчиси Медет Садиркуловниннг ўлимидаги гумондорлардан бири бўлган.

Жумагулов Колбаев ва унинг жиноий гуруҳига алоқадорлигини инкор қилиб келади