Сапар Исаков ИЭМдаги авария тўғрисида парламентга маълумот берди

702

Премьер-министр Сапар Исаков 31-январда Жогорку Кенешда  депутатларнинг олдида Бишкек Иссиқлик электр марказида (ИЭМ) қандай ва нима сабабдан авария бўлганини тушунтириб берди. Авария бишкекликларнинг хонадонларига иссиқлик беришда муаммо туғдирган.

Исаков, вице-премьер-министр Аскарбек Шадиев, Бишкек ИЭМнинг етакчилиги ва Миллий энергохолдинг етти соатдан ортиқ парламент депутатларига ИЭМдаги авария сабаблари ва ноқулайликлари ҳақида саволларга  жавоб беришди.

Парламентарийлар бишкекликларнинг бир неча шикоятларига сабаб бўлган авариянинг ноқулайликларини  олти кун ичида бартараф этишолмаганида норози бўлишди.

Ўз вақтида Миллий энергетика холдинг раҳбари Айбек Калиев депутатларга аварияга бузилган насос сабаб бўлганини тушунтирди. Унинг айтишича, Бишкек ИЭМ ходимлари носозликни 5-7 соат ичида тузатишга ҳаракат қилишган, бироқ қўшимча ўт қозонларини ишга туширишда яна бир авария содир бўлган.

Йиғилишда 2017-йили қисман якунланган, 386 минг  доллар миқдордаги кредитни ташкил қилган ИЭМнинг янгиланиши яна бахсли масала бўлиб қолди.

Калиевнинг билдиришича, янгилаш қоида бузарликларсиз ўтган, носозлик эски ускуналарда бўлган.  Депутатлар 386 млн доллар нимага сарфлангани ва аниқроқ нималар янгилангани тўғрисида ҳисобот берилишини сўрашди.

«ИЭМ 30 фоизга янгиланган,  у адаптация ва давлат инспекциясидан ўтган», — деди Калиев.

Депутатлар давлат ИЭМни таъмирлашга сарфлаган 386 млн долларлик ҳаражатларни текшириш учун бир овоздан комиссия тузишга қарор қилишди.

Айрим депутатлар премьер-министр ва амалдорларни лавозимидан четлатилишини билдиришди. Исаковнинг айтишича, ИЭМдаги авария учун «масъулиятни тўлиғи бўйича ўзига олади», айбдорлар эса жазога тортилади.

Калиев ишдан кетиши бўйича ариза берган ёлғиз амалдор экани, аммо унга имзо қўймаганини премьер-министр таъкидлади.