Парламент Исаковни иссиқлик марказидаги авария бўйича жавоб беришини талаб қилди

644

Жогорку Кенеш депутатлари Бишкек иссиқлик электр марказида (ИЭМ) нима бўлгани ва нима учун шаҳар аҳолиси иссиқликсиз қолгани ҳақида премьер-министр Сапар Исаковдан батафсил тушунтириб беришни талаб қилишди.

Парламентнинг 31-январдаги йиғини пойтахтдаги кўп қаватли уйларда иссиқлик бериш тўхташига олиб келган Бишкек ИЭМдаги аварияни муҳокама қилишдан бошланди.

Депутатлар йиғинга вице-премьер-министр Аскарбек Шадиев эмас, премьер-министр Исаков келишини талаб қилди. Овоз бериш натижасида депутатлар соат 11:00дан кейин Сапар Исаков келиши кераклигини айтишди.

«Биз парламентмизми ёки қандай? Келсин, 13:00гача саволларга жавоб берсин», — деб келтирди «Азаттык» «Өнүгүү-Прогресс» фракциясининг лидери Бакит Торобаевнинг сўзлари.

Айрим депутатлар, масалан, «Республика — Ата-Журт» фракциясидан Кенжебек Бокоев Бишкек ИЭМдаги авария учун премьер-министрни хизматдан кетишини талаб қилди.

Бироқ хизматдан кетиш ғоясини Сапар Исаковнинг КСДПдаги тарафдорлари қўллашмади — депутат Азамат Арапбаев бўлган воқеа учун парламентнинг ўзида ҳам айб борлигини айтди.

«Масала қуйи тарафларда ҳам бўлмоқда. Молиялаш тўлиқ бўлмагани сабабли авария бўлди. Аввал маълумотни тинглаб туриб, сўнгра хизматдан четлатиш бўйича айтса бўлади», — деб билдирди 24.kg нашри Арапбаев сўзларини.

«Ата Мекен» депутати Алмамбет Шикмаматов ҳукумат ҳаракатларига баҳо берадиган парламент комиссияси тузиш кераклигини билдирди.