Бишкек: Совуқ туфайли болалар боғчалари 30-январга қадар ёпилди

660

Шаҳар мэрияси совуқ туфайли болалар боғчаларини 29-январдан 30-январгача ёпди. Болалар боғчалари мактаблардан кейин ёпилди. Билим бериш министрлиги ўқувчиларга совуқ  сабаабли 31-январгача таътил берган.

Шаҳар мэрияси маълумотига кўра,  шаҳар болалар боғчалари совуқ туфайли 29-январдан 30-январгача ёпилади.

Билим бериш министрлиги ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли «болалар саломатлигини сақлаш мақсадида» 26-январдан 31-январгача мактабларда ўқитиш тизимини тўхтатган.

Фавқулодда ҳолатлар министрлиги (ФҲМ) 23-январда ҳавонинг ҳарорати кескин пасайиб кетиши бўйича маълумот берган. Республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 30-январгача, ўлканинг бошқа  районларида ҳаво ҳарорати -40градусгача пасаяди.

Бишкекдаги аномал совуқ шаҳарнинг Иссиқлик электр марказидаги (ЖЭБ) аварияга тўғри келиб қолган — шу сабабли шаҳарнинг иссиқлик  бериш маркази ночор ишламоқда. ИЭМниниг раҳбарияти барча муаммоларни 29-январгача ҳал этишга ваъда берган, бироқ  шаҳардаги хонадонларда иссиқлик даражадаси аввалгидай эмас.

«Бундай аномал совуқ ҳайвон боқишни, машина, энергетика ва коммунал хизматлар ишини мушкуллаштиради», — дейилади ФҲМнинг маълумотида.