Муз остида қолган улоқчи вафот этди

139

Чуй вилоятининг  Ак-Бата в Аламедин районида 44 ёшли улоқчи ўйин чоғида оти билан музни ёриб тушган. От сувдан ўзи чиқиб келган.Улоқчининг жасадини эса қутқарувчилар олиб чиқишган.

 

Ўйин вақтида 27 январь куни Ак-Батада улоқчилардан бири от билан музни ёриб сувга тушган.

От сувдан чиқа олган, аммо улоқчи у билан бирга эмасди. Уни қутқариш учун ФҲВни чақиришди.

Қутқарувчилар улоқчининг жасадини бир соат давом этган қидирувдан сўнг олиб чиқишди.

Айни ушбу ҳудудда 11 январда ўтган ўйин чоғида улоқ сувга тушиб кетганган ва ўйинчилардан бири сувга тушиб уни олиб чиққан.

Бошқа бир фожеа эса 26 январда Ўш шаҳрининг Жапалақ қишлоғида ўтган улоқ ўйини вақтида содир бўлган – у ерда улоқчилардан бири 12 ёшли томошабинни босиб кетган.

Бола шифохонага етмасдан вафот этган, унинг ота-онаси улоқчидан шикоятчи бўлишмади. Боланинг ўлими бахтсиз ходиса деб топилди.