Францияда «Кентавр» қирғиз бадиий фильми намойиш этилади

147

Франция кинотеатрларида 31-январдан бошлаб қирғиз режиссёри Актан Арим Кубатнинг «Кентавр» фильми намойиш қилина бошлади. Фильм 30 кинотеатрда берилиб, унинг DVD версияси ҳам чиқарилади.

Кинематография депатраментидан хабар қилишларича, Франциянинг Epicentre Films дистрибьютори қирғиз фильмини прокатка январнинг охиридан чиқара бошлайди.

«Кентавр» Франциянинг 30 катта экранида намойиш қилина бошлайда. Кинопрокат тугагандан сўнг фильмнинг DVD версиясини чиқариш режалаштирилмоқда.

Режиссёр Актан Арим Кубат француз томошабинларига 22-26-январда премьерагача бўлган вақтда «Кентавр» фильмини таништирган. Бу намойишлар Франциянинг Париж, Шартр, Тулуза ва Мотрее каби бир нечта шаҳарларида ўтган.

Биринчи намойиш Парижнинг энг яхши залларининг бири Cinemades Cineastesда ўтган, кеча модератори таниқли француз режиссёри Жерар Кравчик бўлган.

Бундан ташқари «Кентавр» фильми февралда Везулдаги халқаро Осиё кинофестивалининг ёпилиш маросимида намойиш қилинади.