Йўл фаоллари ЙҲХТББ етакчисининг ўринбосаридан шикоят қилишади

52

«Сафари» ҳаракатининг фаоллари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармаси (ЙҲХТББ) раҳбарининг ўринбосари Иманали Саркуловга қарши бош прокуратурага ариза ёзишларини билдиришди. Аввалроқ Саркулов ўзларининг хизматлари тасвирланган видеони рухсатсиз элон қилганлар билан судлашишларини айтган.

Фаоллар ўзларининг мурожаатларини YouTube сайтига эълон қилишган. Унда ЙҲХТББ милиционерларни рухсатсиз тасвирга олган фуқаролар билан судлаша олмайди деб айтилган.

Улар «ҳар бир одам маълуотни оғзаки, ёзма ёки бошқа усуллар билан тарқатишга ҳақли» деб айтилган Конституциянинг 33-моддасига таянишмоқда.

«Саркулов бундай видеоматериалларни тарқатишни таъқиқлаган меъёрий-ҳуқуқий актларнинг бирорта ҳам моддасига таяниб айтолмаган. Бу билан ЙҲХТББнинг раҳбарияти жамоатчиликдан ўз ходимларини меъёрдан чиққан ҳаракатларини яширишга ҳаракат қилишмоқда», — деди фаол Орозбек Бейшеналиев.

Фаоллар Саркуловга қарши бош прокуратурага ариза ёзишга қарор қилиб, бунга қўшилган фуқароларни мурожаатнинг бланкларини тўлдириб, ИИМга, президент ва ҳукумат аппаратларига беришга чақиришди.

Саркулов 19-ноябрдаги матбуот йиғинида ЙҲХТББ ўзларининг ходимлари тасвирланган видеони рухсатсиз эълон қилган қирғизистонликлар билан судлашишини билдирган.

«Қонун фуқаролар ва ходимлар учун бир хил. Видеони рухсатсиз эълон қилиш таъқиқланади. Биз видео эълон қилинган вақтда судга мурожаат қилиш ҳуқуқимиздан фойдаланишга ҳақли эканлигимизни етказишни истаймиз», — деб билдирган Саркулов.

«Прецедент» компаниясининг юристлари фуқаролар патрул милиционерларни ЙҲХТББнинг рухсати йўқ тасвирга олиб, уни интернетга жойлашга ҳуқуқи борлигини «Клооп»нинг мухбирига айтишган.

Уларнинг айтишича, милиционерлар агар видеода уларнинг ор-номуси билан қадрига путур етказса, шахсан ўзлари судга мурожаат қила олишади, бироқ ЙҲХТББнинг раҳбарияти бу вақтда фуқаролар билан судлашмаслиги керак.