«Маҳфий турмадаги қийноқ». Питер терактида айбланганларнинг отаси ўғиллари махсус хизматларнинг қурбонига айланди деб ҳисоблайди

656

Ахрол Азимов ўтган йилнинг декабрида Қирғизистонга қайтиб келди. У 2017-йилнинг апрелида Санкт-Петербургдаги метрода уюштирилган теракт бўйича айбланаётган Азимовларнинг отаси. Болалари қўлга олингандан сўнг уни рус фуқаролигидан маҳрум қилишган. У ўғиллари айбсиз эканлигини, уларни қамоқда қандай қийнашганини ва уларни қўлга олиниши махсус уюштирилганини «Клооп»га айтиб берди.

2017-йилнинг апрель ойи бошида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги метрода портлаш бўлган. У 16 кишининг умрига зомин бўлиб, 100дан ортиқ йўловчи жабрланган. Тергов воқеани терракт деб атаб, террактни Қирғизистонда туғилган ва портлаш вақтида ҳалок бўлган Акбаржон Жалилов амалга оширди деб топган.

Россия ҳукумати терактни уюштириш бўйича Қирғизистонда туғилган Аброр ва Акрам Азимовларни ҳам айблашган.

Аброр Азимовни портлашни уюштиришда гумон қилишоқда. Сабаби терактгача унга Акбаржон Жалилов қўнғироқ қилган. Акрам эса тергов версияси бўйича терактни молиялаган.

Аброр Азимов тасдиқлашича, уни 4-апрелда қўлга олишган. Бироқ Россиянинг федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) уни қўлга олиниши бўйича икки ҳафта ўтиб билдирган. Акрамни расмий турда 19-апрелда ушлашган, бироқ унинг қариндошлари бу вақтгача бир неча кун аввал уни МХДҚ ходимлари Ўшдаги касалхонадан олиб чиқиб кетиб, Москвага жўнатишганини айтишмоқда. Ака-уканинг қўлга олиниши «махсус тайёрланган» деб ҳисоблашмоқда.

Ака-укаларни ФХХнинг «яширин турмасида» қийнашгани айтилмоқда. Июлнинг охирида Republic нашри бу ер Москванинг жанубий-ғарбида жойлашиши мумкинлигини ва Азимовлар бу ерда сақланиб, қийноқларга учраётган биринчи одам эмаслигини тахмин қилган. Октябрнинг охирида тергов қўмитаси ҳеч қандай яширин турма «топмаганини», ака-ука Азимовларга тергов вақтида «ҳеч қандай жисмоний зўравонлик» қўлланилмагани маълум бўлган.

Суд ака-укани, уларнинг отаси Ахрол Азимовни, унинг икки яқин қариндошини рус фуқаролигидан маҳрум қилган. Азимовларнинг отасини 2017-йили 14-декабрда Россиянинг ФХХига чақириб, унинг фуқаролиги бекор қилингани учун ўлкадан чиқиб кетиши кераклигини билдиришган. Москвадаги қирғиз элчилиги Ахрол Азимовга ватанига қайтиши учун гувоҳнома берган. Унинг Қирғизистон фуқаролиги сақланиб қолган. Шундай қилиб, 15-декабрь куни тунда у Қирғизистонга қайтиб келган.

Ахрол Азимов «Клооп» мухбирига унинг ўғилларига нима бўлгани ҳақида ўзининг версиясини айтиб берди.

Баён Ахрол Азимов номидан олиб борилади

Акрам Қирғизистонга жўнаб кетган

Мен ўғлим Акрам билан Москва шаҳрига 2012-йили келганмиз, яна бир ўғлим Аброр эса 2011-йили борган. Акрам мен билан бирга пойтахтда, Аброр эса “Лесной городок” қишлоғида ишларди. Сўнги марта болалар билан биз [2017-йили] мартнинг охирида учрашганмиз. Акрамни ишдан ҳайдашгани учун бу ойда менга ўзининг маошини беролмаслигини айтди.

Улар доим маошларини менга беришар эди. Мен болаларга ишлайлик, сингилларингизни турмушга бериб, ер олиб ҳар бирингизга уй қурамиз деб айтардим.

Акрам бошқа иш изламоқчи эди. Бироқ мен унга кўпдан бери оғрияпсан, Қирғизистонга бориб гайморитингни операция қилдириб кел дедим. Москвада ҳар куни унга касалхонага боришга имкон йўқ эди. Уйга бориб ўзининг оиласи билан учрашмоқчи эди.

Биз 27-мартда Акрамга Қирғизистонга чипта сотиб олдик. Аброр инисини Қирғизистонга жўнатгандан кейин охирги марта мен билан 2-апрелларда телефон орқали боғланди. Шундан сўнг 2-3 кун унга қўнғироқ қилиб, сўзлаша олмадим

Декабрда Ахрол Азимовни Россия фуқаролигидан ажратишган. 15-декабрда у Жалолободдаги уйига қайтиб келган. Сурат: Нуртаза Абдиев/Kloop.kg

Аброр бедарак йўқолди

Мен у яшаётган Лесной қишлоғига бориб келмоқчи бўлдим, лекин ишни қолдиролмадим. Мен жамоат траспортини бошқарардим. 102га қўнғироқ қилиб, уларга боламни йўқолганини билдиришдан бошқа чорам қолмади.

Милициядан менга Аброр касалхонага тушмаганини, ўликхонада йўқлигини, милиция уни қўлга олмаганини айтишди.

— «Бироз кўнглингиз таскин топдими?» — деб сўрашди. «Ҳа» — деб жавоб бердим.

Мен Аброрнинг ишхонасига борсам, у маошини олиб, 4-апрелда кетганини менга ўша ердагилар айтишди.

Жиним келиб. Аёлимга қўнғироқ қилиб унга Аброр ҳақида билдирдим. Аёлим менга яхши жавоб бермади, сабаби аввалроқ иккимиз уришиб кетган эдик. У бу вақтгача эътибор бермаса демак, боламда ҳаммаси яхши бўлса керак деб ўйладим.

Ахрол Азимовнинг ушланиши

15-апрель куни тонги соат 04:30лар атрофида Филёвский паркига яқин жойдаги бекатда менга фуқаролар кийимида икки киши келди.

— Ахрол Исақовичсизми?

— Ҳа, сизлар кимсизлар?

Бу ерда биз саовл берамиз деб мени ушлаб, машинага ўтқазишди. Кейин улар қаерда яшашимни кўрсатишимни айтишди.

Эшикни очганимдан кейин ортимдан қурол тираб, бирга яшаган йигитларни тепкилаб кетишди. Уйни тинтув қилишди. Мен билан яшаган йигитларни милиция бўлимига олиб кетишди.

Улар мендан Аброр қаерда деб сўрашди. Мен билмайман деб жавоб бериб, уни бедарака бўлиши бўйича ариза ёзганим ҳақида айтиб бердим. Тинтувга рухсатимиз бор деб, мени сўроқ қилишни давом эттиришди. Қирғизистонга қўнғироқ қил деб буюришди.

Уларга тушунарли бўлиши учун рус тилида сўзлашишни айтишди. Аёлимга қўнғироқ қилиб, яна уришиб кетдик. Улар аёлим менга яхши жавоб бермаганини эшитиб, менга ишонишларини айтиб, милиция бўлимига олиб боришди. У ерда телефонимни тортиб олиб, икки кун қамаб қўйишди.

Ахрол Азимов. Сурат: Нуртаза Абдиев/Kloop.kg

Ахрол Азимов ўғилларининг қўлга олиниши

17-апрелда мени милиция бўлимидан чиқаришди. Мен телефонимни ишлатсам, менга Акрамнинг хотини қўнғироқ қилди. У куёвини касалхонадан чиқариб кетишганини айтди.

Билсам, мен ушланган куни улар Қирғизистонда юрган Акрамни ҳам чиқариб кетишибди. Мен Аброр қаерда эканини, уни қаердан излаш кераклигини билмай, бошим айланиб қолди.

Унга қадар, 18-апрель куни Аброрни қўлга олингани бўйича хабар қилишди. Лавҳани кўрсам, боламнинг бетлари кўкарган. Уни ётқизиб олиб, камаридан қурол олишди. Мени ўғилларим болалигида ҳам ўйинчоқ тўппонча ўйнашмаган. Аброрнинг қўлга олиниши уюштирилганлиги тушунарли бўлди.

Шунда мен ОАВлари орқали жамоатчиликка мурожаат қилдим. «Қандай қилиб бир кун аввал Қирғизистонда операция бўлган боламни Москвада граната билан қўлга оляпсизлар?» дедим. Бу орада менинг қўлимда 14-апрелда Акрам Қирғизистонда операция бўлгани ҳақида маълумотномалар бор эди. Мен адвокатдан бу қоғозни судга кўрсатишини илтимос қилдим, бироқ нимагадир улар уни кўрсатишмади.

Акрам Азимовду расмий кармоо. Ыкчам тасмадан кадр

Мен адвокатларни алмаштирдим

Биринчи навбатда мен истаётган нарса — бу адвокатларни алмаштириш керак эди. Бироқ уларнинг хизматлари қиммат бўлди. Менга Дмитрий Динзега мурожаат қилишни таклиф қилиб, унинг рақамини беришди. Биз у билан 22-апрелда учрашиб, шартномани имзоладик.

У аёои ҳам адвокат эканлигини айтди. Дмитрий Аброрнинг ва унинг аёли Акрамнинг адвокати бўлиб тайинланди. Адвокатлар йигитлар билан учрашишга ҳаракат қилишларини айтишди. Бироқ улар бизни қабул қилиши керак дейишди. Агар Аброр билан Акрам адвокатларни инкор қилишса, Динзелар ҳеч нарса қила олишмайди.

Мен адвокатларга «агар бизни ҳимоямиздан бош тортсанглар, отангиз бу дунёдан сизлардан норози бўлиб ўтар экан» деб ўғилларимга айтинглар деб илтимос қилдим.

Динзелар бу сўзни Акрам билан Аброрга етказиб, улар адвокатларини алмаштиришди. Мага шунда бу вақтгача бўлган сирлар ошкор бўлди. Унга қадар давлат томонидан ёлланган адвокатлар йигитларда ҳаммаси яхши, ҳаммаси жойида деб таъкидлашган.

Аброрни яширин қамоқда икки ҳафта қийнашган

Ҳаммангиз Аброр Азимов 18-апрелда қўлга олинганини кўргансиз. Ҳақиқатдан ҳам уни 4-апрель куни ушлашган. ФХХнинг ходимлари у кетаётган машинани тўхтатиб, бошига қоп кийдириб бошқа машинага чиқаришган.

Яширин турмага олиб бориб, 14 кун қийнашибди. Ялонғоч қилиб, юзига мато ёпиб, сув қуйишган. Қовурғалари сингунга қадар калтаклашган. Токни жинсий аъзосига улаб, ток беришган. Унга жиноятни тан олдириш учун шундай қийноқлардан фойдаланишган.

Барига чидаб, айбини тан олган қоғозга қўл қўйишдан бош тортгандан кейин отангни ҳам олиб келиб қийнаймиз дейишибди. Шунда Аброр мени ҳайтимдан хатотирланиб, улар айтган нарсаларни барчасини бажаришга розилик берган.

Биринчи уларга ёдлаб, айтиб берадиган қоғозни беришган. Айтиб бераётганда адашмаслиги керак эди, агар янглишса қайта азоблашарди. Мана шу йўл билан барча ҳужжатларга қўл қўйдириб олишга мажбурлашган.

Аброр Азимовни расмий қўлга олиш. Тезкор лавҳадан кадр

Акрамни Қирғизистонда ушлаб, Москвага ўтказиб беришган14-апрелда Жалолобод шаҳридаги «Касиет» хусусий клиникасида Аброрни гайморитини операция қилишди. МХДҚнинг ходимлари 15-апрелда жонлантириш бўлимида ётган ўғлимни ушлаб, уни Москвагача самолёт чиқариб юборишади. У ерда ФХХ ходимлари Акрамни алоҳида махсус эшикда ушлаб, бошига қоп кийдириб аэрпортдан олиб чиқиб кетишади. Акрамни ҳам яширин турмага олиб бориб уни ҳам қийнашади.

Агар у қоғозларга имзо қўймаса, уни ҳам калтак билан мажбурлаймиз деб қўрқитишган. Ўғлим ўз умрини сақлаб қолиш учун улар айтган нарсаларнинг барчасига қўл қўйиб беришга мажбур бўлган.

«Уларнинг қўлга олиниши олдиндан уюштирилган»

Болаларимни [расмий] қўлга олиниши олдиндан уюштирилган. Аброрнинг айтишига кўра, уни қўлга олинишини тасвирга олишаётганда у югуриши керак бўлган. У 14 кун юрмагани сабабли қадам босиши қийин бўлган.

Оператив лавҳани икки вариантда тасвирга олишган. Биринчисида, «Сиз нима учун қўлга олинганингизни биласизми?» деган саволга «ҳа» деб, иккинчисида «йўқ» деб айтитиршган.

Яна бир ўғлим Акрамни бекатда «ушлашган». Сезган бўлсангиз у енгил куртка кийган. У вақтда Москвада жуда совуқ бўлган, одамлар қишки куртка билан юришган. Қирғизистионда эса нисбатан иссиқ бўлган.

Буни фашистлар ҳам қилмайди. Мен бу сўзларни Москвада ҳам айтдим. Айбсиз одамларни нимага шунчалик қийнайсизлар? Эллар уларни танқид қилиб, нима учун айбни ўз зиммаларига олишди дейишмоқда. Сабр қилиш керак эди дейишади. Қандай қилиб бундай қийноқларга чидаш мумкин?

Ҳар ойда тирикчилик учун 5000 рубль

Мен болалар билан учрашувга рухсат берилишига ҳаракат қилдим, бироқ бундан фойда бўлмади. Улар қийнаган ходимларнинг юзини таниган чоғда ҳам, бу нарсага ҳеч ким аҳамият бермади — қандайдир бир тушунмовчилик деб қўйишди.

Сўнгра ушланган жойга ходимлар бориб, Қирғизистондаги дўстларига айтиб, аёлингни мажбурлаб, болаларингни ўлдирамиз дейишибди. Шунда қийноқлар бўлмаган деб кўрсатма бериб, қўл қўйишган.

Уларга Питерда уюштирилган терракга алоқаси бор ва террактни молиялаган деб айб қўйишмоқда. Улар қандай қилиб терактни молиялашади? Уларнинг шунча пули йўқ. Улар олган маошларини — 50 минг рубль — менга беришган. Мен эса уларнинг яшаши учун 5 минг рубль берардим.

«Ҳа, улар иккиси ҳам Туркияда бўлган»

Бир вақтлар Аброр Жанубий Кореяга кетаман деган. У ерда кўп пул топиш мумкинлигини эшитган шекилли. Мен унинг таклифини қўллаганман.

Истанбул орқали учишга чипта олдик. Қайтиб келишига Владивосток шаҳрига олдик. Кореяга учиш учун икки томонга ҳам чипта олиш керак экан.

Аброрнинг ўйича у ерда қолмоқчи эди, бироқ уни аэропортдан ўтказишмаган. Чунки оз бўлса ҳам чет тилини билиши керак экан. У аэропортда берилган саволларга жавоб беролмабди. Кейин уни қайта депортация қилишибди. Қайтаётиб ҳам Истанбул орқали учган.

Акрам Туркиянинг ўзида бўлган. Қизимизни турмушга бераётган вақтда унга сеп қилиш учун ҳам Истанбулга бориб келган. Ўша вақтда самолёт чипталари қиммат эмас эди, қизга керакли буюмлар ҳам арзонроқ эди. Акрам у ерда дам олиш кунлари бўлган.

Акрам унда ресторанда ишларди, суши тайёрлаш учун озиқ-овқат сотиб олиш керак бўлиб, кейин у ҳам иш юзасидан бир марта Туркияда бўлган.

Тергов ишларини уч ойгача чўзишмоқда

Адвокатлар керакли бўлган барча ҳужжатларни келтиришмоқда. Уларни қийнашганлари ҳақидаги кўрсатмалари, Акрам операция бўлган касалхонадан тегишли маълумотномалар бор.

Терговчилар суддан тергов муддатини узайтиришни илтимос қилишмоқда. Суд жараёни эса ёпиқ тартибда ўтмоқда. Бироқ шунга қарамай, ОАВлари судланувчилар ўз айбларини тан олишгани эҳтимоли ҳақида маълумот тарқатишмоқда.

Терговчи менга болалар билан учрашишга имкон бераман деб айтиб келади. Ольга Динзе мурожаат қилиб, нима учун тергов ишларини олиб бориш муддатини узайтиряпсизлар дегандан сўнг, терговчининг менга нисбатан муомаласи ўзгарди. Мендан ўғилларинг билан учрашишни сўрама деди. Буларнинг одамгарчилиги қаерда?

Энди Акрам билан Аброрни қийнашмаяпти, бироқ уларни аллақачон синдириб қўйишган. Мени террактга алоқаси йўқ ўғилларимни қўлга олишса, мен қандай қилиб тинч тураман? Мени фақатгина ўлдириб тинчишади.

Акрамнинг уч нафар фарзанди бор, уларнинг ҳаммаси ёш — энг каттаси беш ёшда. Аброрнинг қизи бор — у туғма ногирон. Ким энди уларни вояга етказади? Мен ёлғиз боқувчи эдим, бироқ мени ҳам фуқаролигимни олишди. Энди Қирғизистонда тирикчилик қилиш керак, сабаби адвокатларга ҳам хизмат ҳаққини тўлашга тўғри келмоқда.