Исаевнинг адвокатлари ҳукмдан норози бўлишди

685

«Кыргызстан» партиясининг депутати Қанатбек Исаевнинг адвокатлари Бишкек шаҳар судида Биринчи май район судининг ҳукмидан арзланишади. 2018-йилнинг 4 январида Исаевга қалбаки шартнома тузиш ва давлат мулкини ноқонуний сотиш тўғрисида айблов эълон қилиниб, 12 йилга қамоқ ҳукми чиққан. Бироқ амнистия бўйича депутатнинг жазо ўташ муддати 9 йилга қисқартирилган.

Қанатбек Исаевнинг юристлари суд ҳукмидан 12 январда шикоят қилишди. Улар суд қарорини асоссиз деб ҳисоблашади.

4 январда Бишкекнинг Биринчи май район суди Исаевни Тоқмоқда муниципиал автостанция қуриш учун ноқонуний тендер ўтказган деб айблашган. Исаев 2008-2010-йиллар оралиғида Тоқмоқ шахар мэри бўлган.

Депутатнинг адвокати Бакит Осмоналиев билдиришича, унинг мижозининг иши «терговчиларнинг фантазиясидан» юзага келган.

Исаевнинг ўзи билдиришича, унга нисбатан жиноий иш «сиёсий сифатга» эга.

«Бироқ бугунги кунда суд тизими "Оқ уй"нинг буйруғи билан ишлайди. Эртами-кечми барчаси жавоб беришади, ҳамма судлар ўз ҳаракатлари учун жавоб берадиган вақт келади», — деган Исаев.