ЙҲХТББ Аравондаги авария ҳақида: Милиционер маст эмас, касал бўлган

214

Патрул милицияси йўл ҳалокатига учраган «маст» инспекторни хизмат вақтида соғлиги ёмонлашиб, ҳушини йўқотганини маълум қилди.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича бош бошқармасининг (ЙҲХТББ) матбуот котиби Атира Бекмурзаева патрул милициянинг инспектори 11-январь куни кечда Ўш вилоятининг Аравон районида хизмат машинаси билан йўл ҳалокатига учраганини «Клооп»га тасдиқлади.

Бекмурзаева билдиришича, воқеа бўйича текширув олиб борилиб, инспектор соғлиги сабабли ҳушини йўқотгани аниқланган.

«Инспектор Санжар Анарбаев хизмат машинасида жарима солинган ҳайдовчининг машинасини жарима майдончасига олиб кетаётганда соғлиги ёмонлашиб, ҳушини йўқотган. У қанд касали билан оғриган», — деди у.

Бекмурзаева хабарига кўра, экспертиза хулосаси инспекторнинг қонида спиртли ичимликлар бўлмаганини кўрсатган. Воқеа содир бўлган куни у касалхонага етказилган.

Аввалроқ, 12 январда, йўл ҳаракати фаоли Болот Ибрагимов ўз инстаграм саҳифасида деворни уриб олган ЙҲХТББ ходимининг суратини эълон қилган эди.

Сурат ва видеони Иброгимовга воқеа гувоҳлари йўллаган.

«Рулдаги инспектор маст эди. Уни Уйғотишга харакат қилишган, лекин у уйғонмаган», — деб ёзган Ибрагимов.

Сурат эълон қилгач милиция воқеа бўйича хизмат терговини бошлаган.