ДЖЎХ Текебаевни касалхонага ўтказиш имкониятларини кўриб чиқади

137

Давлат жазо ўташ хизмати (ДЖЎХ) депутатларнинг «Ата Мекен» фракциясининг собиқ лидери Омурбек Текебаевни Бишкекнинг №47 қамоғидан касалхонага ўтказиш бўйича илтимосини кўриб чиқади. Мухолифатчи сиёсатчи қон босими кўтарилаётганидан шикоят қилган.

ДЖЎХнинг матбуот котиби Элеонора Сабатарова билдиришича, муассаса депутатларнинг Омурбек Текебаевни даволаниши учун касалхонага ўтказиш бўйича илтимосларини кўриб чиқади.

Депутатларнинг Текебаевни стационарга ўтказиш бўйича илтимоси 11-январда тушган.

Депутатлар билдиришича, улар собиқ ҳамкасби билан учрашганда Текебаев уларга қон босими кўтарилаётганидан шикоят қилган.

«Мен Омурбек Текебаев билан учрашган вақтда унинг қон босими кўтарилиб, қийналаёьганини сездим. Буни кўп депутатлар тасдиқлайди. Шу сабабли биз жазо ўташ давлат хизматидан уни қамоқдан фуқаролар касалхонасига ўтказиб, камида ўн кун даволаниб олишига рухсат беришини илтимос қилиб хат юбордик. Бу бўйича мурожаат га 7-8 депутат қўл қўйиб, мазкур органга жўнатдик. Керак бўлса конвойни ҳам олиб бориб, қўриқлаб ўтиришсин. Даволаниб чиқса, қайта жазосини давом эттираверади», — деди депутат Исхак Масалиев.

Аввалига ДЖЎХ Текебаевнинг «аҳволи яхши» ва у врачларнинг назоратида эканлигини билдирган.

«Текебаевнинг аҳволи яхши, №47 ахлоқ тузатиш камоғи касалхона бўлиб ҳисобланади, бу ерда операциялар ҳам олиб борилади. Агар унга бу ерда йўқ мутахассисларнинг маслаҳати керак бўлса, унда чақирамиз ёки конвой билан бошқа жойларга чиқарамиз», — деди Элеонора Сабатарова.

Текебаев ва Чотоновнинг иши

2017-йилнинг августида  Омурбек Текебаев ва Дуйшонкул Чотонов россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан 1 млн доллар миқдорида пора олганликда айбдор деб топилди.

Тергов версияси бўйича, Текебаев 2010-йили россиялик тадбиркор «Мегаком» алоқа операторини бошқаришга имконият олиб беришни ваъда қилган.

Сиёсатчилар мол-мулкларини мусодара қилиш билан саккиз йилга озодликдан маҳрум қилиндилар, аммо БМТнинг инсон ҳуқуқлари Деклариациясининг 65 йиллиги муносабати билан эълон қилинган амнистия асосида муҳолифатчиларнинг қамоқ муддати 5,5 йилгача қисқарди.

Сиёсатчиларнинг тергов изоляторида кечирган бир йили ҳисоби билан қамоқ муддати 4,5 йилга тўғри келди.

Сиёсатчиларнинг адвокатлари эса ҳукмдан шикоят қилишларича, ишда жиноят аломатлари йўқ.

Прокурорлар эса аксинча суддан ҳукмни оғирлаштириши ва Текебаев учун қўлланилган амнистияни бекор қилишни сўраган.

Бишкек шаҳар суди биринчи суд инстанциясининг ҳукмини кучда қолдирди. ский горсуд оставил в силе решение первой инстанции. Айни ҳукмни 21 ноябрда Олий суд ҳам қабул қилган.

Текебаев ўзига қўйилган айбни инкор қилиб, бу ишни ҳукуматни «сиёсий буйруғи» деб ҳисоблайди.

Муҳолифат етакчиси, «Ата Мекен» партиясининг собиқ лидери Омурбек Текебаев ва ҚРнинг Жанубий Кореядаги собиқ элчиси Дуйшенкул Чотонов 2017 йилнинг февралида қўлга олинган.

Текебаев Қирғизистон ҳукумати ва президент Алмазбек Атамбаевга қарши ўз танқидларини билдириб турган вақтда қўлга олинган.