Суд Қоракўлдаги муштлашувда иштирок этганларга жарима солди

242

Қоракўлда чанғиларни ижарага берувчи тармоқларнинг бирида ходимлар билан мижозлар ўртасида жанжал келиб чиққан. Суд жанжалнинг ҳар бир иштирокчисига 1500 сомдан жарима солиб, саккиз соатлик жамоат ишларига жалб қилди.

Иссиқкўл ОИИБнинг матбуот хизмати хабар беришича, Қорақўл суди жанжалнинг барча иштирокчисини «безорилик» банди бўйича айбдор деб топди.

«Жанжал иштирокчиларига 1,5 минг сом миқдорида жарима солинди, шунингдек, улар саккиз соатлик жамоат ишларига тортилишди», — деб айтмоқда суд ҳукмида.

Аввалроқ ўғил болалар ўртасида жанжал Қоракўл милиция бўлимининг ёнида бўлгани бўйича маълумот чиққан. Бироқ ИИМ бу маълумотни четга суриб, милиция бўлими аввалги воқеа бўлган ерга яқин жойлашган деган фикрни билдирган.

Милициянинг маълумотига кўра, жанжал  5 январда бўлган, лекин видео интернетда 11 январь куни пайдо бўлган.

Видеода олти йигит чанғи берувчи дўкон ёнида жанжаллашаётганини кўриш мумкин.

«Танишларимнинг бири чанғи таёғини синдириб олган. Кечки пайт қайтиб келганда чанғи бериш бўлимининг ходимлари жарима тўлаш ёки таёқни қайтаришни талаб қилишган. Шунинг учун тушунмовчиликлар бўлиб, жанжал чиқиб кетди», — деди воқеа иштирокчиларидан бири.

Жанжалдан сўнг дўкон ходимлари билан мижозлар келишиб, дўконга келтирилган зарарни қоплаб берган.