ОАВ: «Бешинчи канал»нинг жамоаси КСДП тарафдорларининг каналига ўтди

Қирғиз ОАВлари хабарига кўра, «Бешинчи канал» журналистлари ҳозирги ON1 телеканалининг қошида тузиладиган янги каналда ишлашади. Журналистлар янги телеканални ҳукуматнинг КСДП партиясининг аъзоси Канибек Түмонбаев билан боғлашмоқда.

180

Қирғиз ОАВлари хабарига кўра, «Бешинчи канал» журналистлари ҳозирги ON1 телеканалининг қошида тузиладиган янги каналда ишлашади. Журналистлар янги телеканални ҳукуматнинг КСДП партиясининг аъзоси Канибек Түмонбаев билан боғлашмоқда.

«Бешинчи канал»нинг собиқ раҳбари Дмитрий Ложников «Клооп» мухбирига ON1 телеканалига ишга ўтганини тасдиқлаб, бироқ телеканалнинг КСДП партияси билан алоқасини инкор қилди.

«Телеканал таҳририяти ҳақиқатда ҳам ижара шарти бўйича "Форум"нинг биносида жойлашган. Бу ҳозирча ўзингиз тушуниб тургандай [Алмазбек Атамбаевнинг ҳукуматнинг КСДП партияси] билан ёлғиз ва етарли алоқа», — деди Ложников.

«Медиа Форум» компаниясининг биноси собиқ президент Алмазбек Атамбаевга тегишли ва социал-демократлар партиясининг штаби бўлиб ҳисобланади.

Қирғизистоннинг собиқ президенти ва КСДПнинг лидери Алмазбек Атамбаев «Медиа Форум» биноси олдида 2010-йилнинг 7-апрелида ҳалок бўлганлар монументига гул қўймоқда. Сурат: КСДПнинг матбуот хизмати.

ON1 телеканалининг собиқ директори Мамасадик Багишов телеканалдан кетганини «Азаттык» радиосига айтган.

«1-январдан бошлаб ишдан кетдим. Мен раҳбарлик қилган жамоа ҳам ишдан кетди. Бу режаларнинг ўзгаришига ёки қайтадан тузишга боғлиқ бўлди. “ON1” деган бренд интеллектуал мулк қатори менга тегишли. Шу сабабли бу канал интернет-ТВ қатори ишини давом эттиради. Унинг базасидаги телеканал бошқа ном билан чиқиши керак бўлади», — деди Багишов.

«Кактус» нашрининг маълумотига кўра, янги телеканал «Апрель» деб номланади.

ON1 ва унинг эгаси ҳақида нималар маълум?

ON1 телеканали 2015-йилнинг декабридан бошлаб эфирга чиқа бошлаган — телеканал ўзининг маълумотига кўра, уларнинг потенциал аудиторияси 3 млн кишидан ортиқ.

«Кактус» нашри билан «Азаттык» радиоси билдиришича, ON1 телеканалининг юридик эгаси бўлиб «Марс» компанияси ҳисобланади.

Юстиция министрлигининг юридик шахслар ҳақидаги маълумот базасига кўра, «Марс» компаниясининг асосчиси ҳукуматнинг КСДП партияси аъзоси Каныбек Туманбаев, унинг директори қатори ON1 телеканалини бошқарган Мамасадык Багышов кўрсатилган.

Канибек Туманбаев Ўш вилоятининг Олай райони яшовчилари билан учрашувда. Сурат: КСДПнинг матбуот хизмати.

2017-йилнинг 15-октябрида ўтган президент сайловида Канибек Туманбаев Сооронбай Жээнбековнинг ишончли вакили қатори рўйхатга олинган. Шунингдек, собиқ президент Алмазбек Атамбаев ноябрда Туманбаевни фаҳрий ёрлиқ билан сийлаган.

ON1 телеканали — Туманбаев номидаги ягона компания эмас. Юстиция министрлигининг маълумотига кўра, унинг номига «Кош-Тамчы» ва «“БКС” қурилиш компанияси» рўйхатга олинган.

Бундан ташқари, у «Авиценна» тиббий билим бериш муассасаси асосчиларининг бири қатори ҳисобланади.

«Бешинчи канал»ни сотиш

2017-йилнинг ноябрида бошқарувчи партиянинг депутати Дастан Бекешев «Бешинчи канал»ни сотишни таклиф қилган, сабаби у «юридик ҳам эмас, ҳақиқий парламент телеканали ҳам бўлмаган».

Шундан сўнг телеканал жамоасининг кўпчилиги, бош директор Евгения Бердникова билан шеф-редактор Дмитрий Ложников ҳам ишдан кетиш бўйича ариза ёзишган.

Декабрнинг охирида Ложниковнинг жамоаси сўнги марта эфирга чиққан.

«Биз барчасини кўриб чиқдик. Яна бир марта томоншабинларимизга миннатдорчилик билдирдик. Сўнги марта "Бешинчи канал"да...», — мана шундай тасвирлашган бу эфирни журналистларнинг ўзлари.

Давлат мулкни бошқариш фондидан билдирилишича, яқин орада «Бешинчи канал» тезкор маълумотлар билан янгиликларни чиқармайди — лавҳалар билан ёздирилган дастурларни беради.

Телеканалнинг собиқ ходимлари орасидан фақатгина техник ходимлар қолгани маълум бўлди — ҳозирча янги жамоани қачон тузишлари номаълум.

«Бешинчи канал»ни миллийлаштириш

«Бешинчи канал» президент Курманбек Бакиев қулатилиб, Қирғизистон ҳукумати алмашгандан кейин бир йил ўтиб, 2011-йили тўлиқ миллийлаштирилган.

Бакиведан кейин президент лавозимига келган Роза Отунбаева «Бешинчи канал» миллийлаштирилишига қарши бўлган, бироқ парламент кўпчилик овоз билан телеканални давлатга ўтказган.

«Бешинчи канал» 2005-йили биринчи президент Аскар Акаев қулатилгандан кейин ёпилган КООРТ каналининг диапазонида пайдо бўлган.

2009-йилгача телеканал бош директори кейинчалик иккинчи президент Курманбек Бакиев ҳукуматига ишлашга ўтган парламентнинг собиқ депутати Оксана Малеванная бўлган.

Бакиевлар оиласи телеканални назорат қилгани айтилиб, бу 2010-йилдаги инқилобдан кейин унинг миллийлаштирилиши бўйича сўзлашув олиб борилишига сабаб бўлган дейилади.

Ҳозирда телеканал ўлканинг барча ҳудудига узатилиб, Қирғизистоннинг йирик компанияларидан бири бўлиб ҳисобланади.