Бишкек ва Ўшда электрон патент бериш тизими йўлга қўйилмоқчи

134

Ҳукумат синов тарзида Бишкек ва Ўшда электрон патент бериш тизимини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бундай патент олиш учун фуқаролар электрон рақамли имзога эга бўлиши керак.

Иқтисод министрлиги Бишкек ва Ўш шаҳарларида электрон патент бериш тизимини синов тариқасида киритиш қарорининг лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига чиқарди.

Ҳужжатга кўра, электрон патентларни 2018-йилнинг 1-апрелидан бошлаб 30-июнигача бериш режалаштирилмоқда.

Давлат органлари бундай тажрибани ҳозирги патент бериш тартиби фуқароларни «кўп вақтини» олаётгани учун киритишни режалаштирмоқда.

«Солиқ тўловчиларнинг патентни интернет орқали олиш имконияти йўқ, бироқ солиқларни четдан тўлаш имкони бор. Патент олиш учун улар патент бериш жойига келиб, навбатда туриб ва бошқа нарсалар билан машғул бўлишга мажбур бўлишади», — деб айтилади маълумотномада.

Электрон патент олиш учун фуқаро электрон рақамли имзо ясатиши керак.

Ҳужжатда электрон патент бериш бўйича дастурий таъминлашни тузишга 4,7 млн сом талаб қилинади деб ёзилган.

Қарор лойиҳасининг муаллифлари иқтибос билан электрон патентни киритишни халқаро донорлар молиялайди деб кўрсатишмоқда.

Патент — юридик шахсни рўйхатга олмасдан фуқароларга кичик тадбиркорлик олиб боришга шароит яратган ҳужжат. Бундан ташқари, патент қирғизистонликларга компанияларда меҳнат шартномасини тузмай ишлашга имкон беради.

Қирғизистонликлар патент сотиб олиш билан даромад солиғи қаторида қабул қилинган миқдордаги пулни тўлайди. Тўловларнинг ярми ижтимоий фондга кетади.

Ҳозирда фуқаролар патентни ҳар ойда узайтириб туришлари керак, унинг баҳоси фаолият турига яраша бўлади.