Автомобилларни қайта рўйхатдан ўтказиш нархи икки баробарга озайтирилди (лекин вақтинчалик)

797

Транспорт воситаларини рўйхатга олиш  департаменти  2-3 ой давомида машиналарни рўйхатдан ўтказиш нархларини камайтиришни таклиф қилди. Ҳукумат машина эгаларини  сотиб олган машиналарни  ўз номларига расмийлаштиришга ундади. 2018-йилнинг баҳоридан бошлаб ҳайдовчилар йўл қоидаларини бузилганлиги тўғрисида, фото ва видео кузатув камераларига олингандан кейин жаримага тортилади.

Транспорт воситаларини рўйхатга олиш бўйича департаментнинг бош мутахассиси Адилбек Рискелдиевнинг «24.kg» нашрига берган маълумотида билдирилишича, машиналарни қайтадан рўйхатга олиш бўйича нархни озайтириш тўғрисидаги ҳужжатлар Юстиция министрлигига кўриб чиқиш учун жўнатилди.

«Ҳозирги кунда транспорт воситаларини расмийлаштириш ўртача ҳисобда 2,5-3 минг сомни ташкил қилади, биз уни тахминан  1,5 минг сомгача озайтиришни таклиф қиляпмиз. Ишонч қоғозини нотариал идораларда расмийлаштиришга эса 1000 сомгача маблағ кетади», — деди Рискелдиев.

Рискелдиев мамлакат йўлларида қоида бузарликларни аниқловчи кузатув камералари пайдо бўлиши билан жарима чеки машина эгаларига кела бошлашини тушунтирди.

«Нархни камайтириш фуқароларни ўз машиналарини рўйхатдан ўтказишга мажбур қилади», — деди у.

Ҳукумат режасига кўра, аввал машинани қайта рўйхатдан ўтказиш қиймати озайтирилади, шундан сўнг машинани рўйхатдан ўтказмасдан юрганлар жаримага тортилади.

Қирғизистонда машиналарнинг ишонч қоғози орқали сотиш амалиёти мавжуд — мулк эгаси нотариус орқали транспортга эгалик қилиш ҳуқуқини ҳаридорга беради, лекин айни вақтда машинанинг қонуний эгаси бўлиб қолаверади.

Ишонч қоғози орқали сотиш амалиёти арзонлиги ва қонун қоидаларини зудлик билан тушунтирилади, шу билан бирга тўлиқ рўйхатга олиш қиммат ва бир неча соатдан бир неча кунгача чўзилиб, узоқ вақт талаб қилади.

Премьер-министр Сапар Исаков Бишкек ва Ўш йўлларида камералар 2018-йилнинг баҳорида қўйилишини бир неча бор айтган.