Қирғизистоннинг Ташқи ишлар министрлиги билдиришича, Туркияда иккинчи қаватнинг айвончасидан қулаб тушган қирғизистонлик аёл операция қилинди. У 19 январда ўз ватанига қайта олади.

Мазкур муассасанинг билдиришича, жабрланувчи Айнура Финикидаги шифохонадан чиқишга тайёргарлик кўрмоқда.

Туркиялик шифокорлар қирғизистонлик аёлга тиббий суғурта ҳисобидан операция қилишган. Жабрланувчи аёл январь ойининг бошида, қўли, оёғи ва сон суяклари синиши оқибатида шифохонага тушган.

Айнуранинг айтишича, у хонанинг эшиги ёпилиб қолгани учун айвонча орқали деразадан ошиб тушмоқчи бўлиб, иккинчи қаватдан қулаб кетган.

«Свет ўчиб, эшик ёпилиб қолиб, мен айвончада қолиб кетдим. Сўнгра мен айвончадан дераза орқали кирмоқчи бўлганимда иккинчи қаватдан қулаб тушдим», — деб келтиради  «Азаттык» радиоси Айнуранинг сўзларини.

Айнура Туркияда октябрнинг бошидан иш бошлаб, кекса кишини боқиш билан шуғулланиб келган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here