Парламент комиссияси Соғлиқни сақлаш министрлигини кўплаб қоида бузарликлар бўйича айблади. Бунга муассасанинг ўзи қандай жавоб берди?

1028

Депутатлар комиссияси соғлиқни сақлаш министрлигининг фаолиятини текшириб, давлат сотиб олишларни амалга оширишда «тизимли равишда қўпол қоида бузарликларни», молия ҳисоботларининг мос келмасликларини ва ноқонуний тарзда ишдан бўшатишларни аниқлаган. Медицина министрининг ўзи «Клооп» мухбирларига айбловларнинг ярмига изоҳ берди.

Жогорку Кенешнинг депутатлар комиссияси 2017-йилнинг ноябрь ойи ўртасидан бошлаб декабрнинг охиригача соғлиқни сақлаш министрлигининг (ССМ) фаолиятини текшириб, кўплаган қоида бузарликларни аниқлаган.

Комиссиянинг ҳисоботини ССМ қошидаги жамоатчилик кузатув кенгашининг аъзоси Айбар Султаналиев очиқлаб, у муассасага изоҳ беришда депутатлар фикрини қўллаган.

70 варақдан иборат ҳисоботга кўра, ССМ давлат сотиб олишлар билан кадр масалаларида қоида бузишларга йўл қўйган. «Клооп» ҳисоботни ўрганиб чиқиб, министрлик ўзидан депутатлар томонидан бўлаётган айбловларга жавоб беришни илтимос қилди.


Айблов: Министрлик бир неча марта қиммат нарҳда дори-дармонлар сотиб олган

Масалан, 2013-йили министрлик гемодиализ учун ишлатиладиган материалларни сотиб олиш учун тендер ўтказган. Унинг миқдори 2 млн евродан ортган. Бироқ дори-дармонларнинг умумий баҳосини 600 минг евродан ошириб юборган.

Тендерда «Юнит-Реактив-Фарма» компанияси ютиб чиққан. Бир йилдан кейин министрлик сурункали буйрак касалликлари бор беморларга ёрдам бериш учун бу 6,4 млн доллар миқдоридаги маблағга шартнома тузган.

Депутатлар давлат харидлари учун «маълум бир номзод» «Юнит-Реактив-Фарма» компанияси учун шартлар олдиндан тайёрланган ва сўзлашиб олинган бўлиши мумкин деб ҳисоблашмоқда.

ССМнинг жавоби: Нарҳларда кўтариш, сўзлашиб олиш бўлмаган

ССМ қиммат нарҳларда дори-дармонлар сотиб олган эмас. Бу доллар билан евронинг сомга нисбатан қиймати ортгани учун ажратилган маблағдан кўп сарфланган. Шунингдек, министрлик «Юнит-Реактив-Фарма» компанияси билан дори-дармонларни ташишга шартнома тузмаган.

Министр Талантбек Батиралиев ўзига нисбатан айбловлар гемодиализ бозорида рақобат муҳитини ўрнатиш бўйича фаолиятига боғлиқ — бу эса «турли гуруҳларнинг манфаатларига тўсқинлик қилмоқда» деб ҳисоблайди.

«Албатта, бундай қадам шу нарса орқали бизнес қилиб, препаратлар билан хизмат кўрсатишлар орқали катта пул топганларга ёқмайди. [...] Мен бу ишни бошладим, буни якунига етказаман ва шунда тинчроқ кетаман », — деди у.


Айблов: Батиралиев маошига ноқонуний устама тўловларни олиб турган

Соғлиқни сақлаш министри Талантбек Батиралиев 30 йилдан ортиқ тажрибаси учун маошига 40 фоизлик устама тўловларни ноқонуний олиб турган. Бу ҳаракати билан у давлатга 166 минг сомдан ортиқ миқдорда зарар келтирган.

Депутатлар комиссияси ҳисоб палатасининг 2016-йилдаги текширувига таяниб, шундай хулоса чиқаришган.

Батиралиев қон топширишмоқда. 2017-йилнинг сентябри. Сурат: ССМнинг матбуот хизмати

ССМнинг жавоби: Батиралиев пулнинг ўрнига қайтарди

Министр муассаса кассасига 166 минг сом тўкди.


Айблов: Министрлик дори-дармонларни сотиб олиш бўйича тендер шартларини бузди

2017-йилнинг апрелида министрлик «Рекормон» препаратини сотиб олишга тендер эълон қилган. Тендер суммаси — 18 млн сомдан ортган.

Тендер шартлари бўйича, дори-дармоннинг яроқлилик муддатлари икки йилни ташкил қилиши керак эди. Амалда эса дори-дармонларнинг яроқлилик муддати фақатгина бир йилни ташкил қилади.

ССМнинг жавоби: Тендер Қирғизистонда препаратларнинг етишмаслиги сабабли тез ўтган

ССМ шартномани шошилинч турда тузишга мажбур бўлган, сабаби препаратларнинг заҳираси «тугаб қолган». Кейинчалик министрлик яроқлилик муддати узоқ бўлган «Рекормон»ни ҳам 250 қадоғини сотиб олган.


Айблов: ССМ дори-дармонлар учун бирор бир кафолатсиз олдиндан маблағ ўтказган

2017-йилнинг сентябрида ССМ туберкулин сотиб олишга тендер ўтказган. Шарнтнома тузишдан кейин министрлик ғолиб бўлган компанияга олдиндан тўлов қатори барча миқдордаги маблағини тўлаган.

Иллюстратив сурат. snowing/Freepik

ССМнинг жавоби: Компаниянинг кафолати бўлган, маблағ эса дори-дармонлар етказилгандан кейин ўтказилган

Министрлик 2017-йили туберкулин сотиб олишга 1,1 млн доллар (75,5 млн сом) эмас, 4,65 млн сом сарфлаган.

Министрлик компаниянинг банк кафолати бўлган, пулни унга дори-дармонлар етказилгандан сўнг ўтказган деб айтмоқда.


Айблов: Министрлик қиммат ва бузилган тез ёрдам машиналарини сотиб олган

Министрлик 2016-йили Dutch Health BV компаниясидан қимматбаҳо нарҳда, ҳар бирини 137 минг доллардан саккиз тез ёрдам машинасини сотиб олган. 2017-йили министрлик немис реанимобилларини 69 минг долларга сотиб олган.

Депутатлар мустақил техник экспертизага таяниб, машиналар қўлда йиғилиб, қоида бузишлар билан бўлган деб тасдиқлашмоқда.

Бундан ташқари компания машиналарни келишилган муддатдан икки ой кеч олиб келган, саккиз автомашинанинг иккиси — Қозоғистон ҳудудида йўл ҳалокатига учраган машиналар.

Бу шартнома натижасида 500 минг доллардан ортиқ зарар келтирилган.

ССМнинг жавоби: Машиналар нарҳлари ўзгачалиги юқори бўлгани учун қиммат

Тез ёрдам машиналари махсус ҳомиладор аёллар билан янги туғилган болаларга мослашгани учун шунча қиммат бўлган.

Бузилган икки машина таъмирлашга олиниб, тўлиқ қайта тикланган.


Айблов: ССМ ишдан четлатилган 49 ходимнинг ўрнига «етук бўлмаган мутахассисларни» олган

2015-2017-йиллар оралиғида министрликдан 49 ходим ишдан четлатилиб, уларнинг ўрнига «етук бўлмаган мутахассисларни» олишган.

Асосан қабул қилинган ходимларнинг тиббиётда тажрибалари бўлмаган. Соғлиқни сақлашнинг кадр бўлими ишида ҳам қоида бузишлар топилган. У рўйхатга олишни олиб бормайди, буйруқларни бажарилишини назорат қилмайди ва унинг ҳужжатларида тўғирлашлар кўп.

Яна бир катта қоида бузиш — сотиб олишларни уюштириш бўлмининг ўринбосарлик хизматига Зинат Бейшебаевани тайинланиш.

Бу хизматга танловларнинг бир нечаси қоида бузишлар билан ўтган. Бейшебаева тест бўйича керакли балл олмаган, бироқ уни барибир суҳбатга киритишган. Шундан сўнг уни бўлим бошлиғига тайинлашган.

Министр Талантбек Батbралиев икки йил оралиғида етакчилик хизматларига танлов орқали танлаб олиш йўлидан фойдаланмай, «асоссиз» тажрибасиз одамларни тайинлаган.

Депутатлар ССМнинг раҳбарияти етакчиларни тайинлашга «ылгап ва бир хил муомала қилмаган» деб ҳисоблайди: айримлари танловдан ўтишади, боқалари эса — йўқ; айримлари билан икки-уч ойга, айримлари билан эса бир неча йилга шартнома тузилади.

ССМда юридик бўлим бор, бироқ муассаса «юридик томондан саводсиз буйруқларни» чиқаради — уларни кейинчалик прокуратура билан судлар бекор қилади.

ССМнинг жавоби: Ходимлар ўзлари кетишган, бу ходимлар эса тажрибали бўлган

Ноқонуний ишдан бўшатишлар бўлмаган — ходимлар ишдан «ўз истаклари билан» кетишган. Министрликда кадрларни тўхтамагани маошнинг озлиги сабабли кетганлар кўп.

Барча қабул қилинган ходимлар етарли даражада мутахассизлар, вакантли хизмат ўринларига министрлик танлов асосида танлов олиб борилади.

«Тайинланган етакчилар орасида талабга жавоб бермаганлар йўқ. Тажрибасиз мутахассислар тайинланган деб айтилгани нотўғри деб ҳисоблаймиз», — деб таъкидлайди ССМ.


Айблов: ССМда ходимлар бир неча ишларни бажаришади

«Адолатли жамият» лойиҳаси бўйича соғлиқни сақлашнинг электрон базасини тузишда министрлик фуқаролар билан ишлаш бўлимини очган. У ерда 35 консультант ишлайди. Уларнинг маошлари 32 мингдан 102 минг сомгча. Уларга маош тўлаш учун маблағ грантлардан тушган. Бу ходимларнинг айримлари бир неча хизматларда ишлашади, шу сабабли депутатлар уларнинг ишларини самарадорлигидан гумон қилишмоқда.

Масалан, Нургүл Аднаева бир вақтнинг ўзида уч хизматда ишлаган — Дори-дармонларнинг миллий базасини киритиш бўйича консультант, онкологик беморларни қўллаш бўйича бошқариш фондининг раисаси ва ССМнинг жамоатчиликдаги маслаҳатчиси.

Нургул Аднаева

Фуқаролар билан ишлаш бўйича бўлимини тузиш «асоссиз» ва «фойдасиз» бўлган. Электрон соғлиқни сақлашнинг ишида барча иурожаатлар министрликнинг умумий бўлимига жўнатилиб турган.

ССМнинг жавоби: Аднаева жамоатчилик бошланишда ишлаган

Аднаева министрликда биргани консультант хизматида ишлайди, онкологик беморларни қўллаш жамғармасида жамоатчилик бошланишида ишлаган. У кадрлар етишмаслиги сабабли вақтинча министрнинг маслаҳатчиси бўлган, бироқ ҳозирда у мазкур лавозимда ишламайди.