Жалолобод: «Фулл Голд Майнинг» банкрот хавфи сабабли 400 ходимини ишдан бўшатди

155

«Фулл Голд Майнинг» Хитой олтин чиқарувчи компаниясининг вице-президенти Чи Шуань Тань билдирганидай, компания 400 ходимини ишдан бўшатган, сабаби у банкрот бўлиш хавфи олдида. Компания озиқ–овқатга қўшимча ҳақ тўламайди ва меҳнат стажи учун қўшимча пул тўлай олмайди.

Чи Шуань Тань  ҚР саноат, энергетика ва табиий бойликлардан фойдаланиш давлат комитетининг раҳбари Уланбек Рисқулов билан учрашуви чоғида ишдан четлатилган ходимлар билан келишмалар 31 декабрда тугаганини айтди.

Унинг айтишича, янги иш келишмаларида хизматчиларга меҳнат стажи ва озиқ-овқатга қўшимча ҳақ йўқлиги, шунинг учун компаниянинг ой сайин уч минг сом атрофида берилаётган ҳақлардан бош тортгани ёқмай қолган.

«Бизнинг компания ишлай бошлагандан бери чиқимларга учраб келади. Биз конга 200 миллион доллар сарфладик. Иш бошлангандан бери маош тўлаганга 958 миллион сом кетди. Ходимлар бизга жуда қимматга тушмоқда, шунга кўра биз келишим шартларини ўзгартиришга қарор қилдик», — деб тушунтирди Шуань Тань.

«Фулл Голд Майнинг»нинг вице-президенти компания  бундай шартларни мажбурлигидан қўйганини айтди, сабаби у банкрот бўлиш хавфи олдида турибди.

«Биз қийин вазиятни бирга енгиб ўтиш учун ёрдам сўраймиз. Компанияга сарфланган пуллар  ўзини оқламади», — деди у.

Рисқулов ўз навбатида компания ходимлар билан муддатсиз келишим тузиши керак деб билдирди, сабаби у карьерни 20 йилга фойдаланишга олган.

Қирғизистон Тоғ-металлургия касаба уюшмаси раҳбарининг билдиришича, компания вазиятини тўғри тушунади. Улар ишчиларнинг маошларини  оширмай туришига қўшилади, бироқ меҳнат стажи  учун қўшимча ҳақ  ва озиқ-овқат тўловларини қисқартириш қонунга тўғри келмайди.

Хитой компаниясининг раҳбарияти 5 январда Ола-Буқа районидаги Иштамберди конида 400 ходимни ишдан бўшатган. Касаба уюшмаси раҳбарининг айтишича, яна 200 киши мажбурий таътилга жўнатилган, қолганлари ишдан бўшатилган.

Компания ходимлари агарда уларнинг аввалги иш ҳақи ва шартлари билан қайтадан ишга олишмаса митингга чиқишни ваъда қилишмоқда.

Муаллиф: Рустам Халимов