Депутатнинг уйидан қурол ўғирланди. Милиция жиноят иши очди.

207

Номаълум шахслар томонидан «Онугуу-Прогресс» фракциясининг парламент депутати Зиядин Жамалдиновнинг Ўш вилояти, Новқат районида жойлашган уйидан икки ов милтиғини ўғирлаган. Милиция «Ўғирлик» моддаси бўйича жиноий иш очди.

Жамалдиновнинг «Азаттык» радиосига билдиришича, 5 январь куни унинг Новқат районидаги уйига номаълум шахслар кириб, икки ов милтиғини ўғирлаб кетган.

«Бу жуда оддий ов қуроллари. Рухсат қоғоз, лицензияси бор расмий тарзда мени номимга рўйхатга олинган», — деди у.

Депутаннинг айтишича, Новқат районидаги уйида вақтинчалик ҳеч ким яшамаган ва у ўғрилик ҳақида акасидан билган. Жамалдинов ҳуқуқ тартибот органларига ариза билан мурожаат қилганини қўшимча қилди.

Ўш вилоят милицияси Kloop.kg  муҳбирига  ўғрилик бўйича жиноий иш қўзғалиб тергов иши олиб борилаётганини билдирди.

Муаллиф: Айдай Эркебаева