Баткен: Ўш-Лайлак йўлида юк машинаси тўсиққа урилиб, 5 тонна ёқилғи мойи тўкилган

219

Баткен вилоятининг Минг-Булоқ қишлоғи яқинидаги Ўш-Лайлак автойўлида «Howo» юк машинаси тўсиққа урилди ва йўлга беш тонна автомобиль ёқилғиси тўкилиб кетди. Ҳайдовчининг сўзларига кўра аварияга юк машинасини ўзиб ўтмоқчи бўлган енгил машинаси сабаб бўлган.

Юк машинасининг ҳайдовчиси Малик Токтобаевнинг айтишича, ўзиб кетмоқчи бўлган енгил машинани қўйиб юбормоқчи бўлиб аварияга йўлиққан.

«Мен ўз йўлимда ҳаракатланаётган эдим, лекин ортимда Honda Accord автомобилида келаётган ҳайдовчи мени ўзиб ўтмоқчи бўлди. Мен унга йўл бермоқчи бўлиб бошқарув чамбарини бурганимда машина йўл тўсиғига урилди. Ичида беш киши бўлган енгил автомобил тўхтамай ўтиб кетди», — дейди у.

Воқеа ерига Баткен милицияси ва ФҲМ ҳодимлари етиб келган.

Йўл назорат хизмати нозири Чолпонбай Арстанбековнинг хабар қилишича, юк машинасига тўққиз ва 29 тонналик икки цистерна уланган бўлган.

«Катта цистерна зарар кўрмаган, кичиги эса ёрилган, беш тоннага яқин ёқилғи тўкилган. Қолганларини сақлаб қолдик», — дейди у.

Ҳуқуқ тартибот органлари авариядан жабрланганлар бўлмаганини билдирди.

Муаллиф: Александра Титова