Евроиттифоқ таълимни ривожлантириш учун Қирғизистонга 10 млн евро ажратди

619

Евроиттифоқ Қирғизистонга ажратган 10 млн грант таълим сифатини кўтаришга сарфланиши керак. Евроиттифоқ умумий 2020-йилгача таълимни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш учун Қирғизистонга 36 млн евро ажратади.

Евроиттифоқ Қирғизистонга 10 млн евро миқдорида грант ажратди.

Таълим министрлиги билдиришича, мазкур маблағ ҳукумат ҳисобига тушади ва таълим тармоғини ривожлантириш стратегиясини амалга оширишга сарфланади.

Грант ҳисобидан ўрта ва касбий-техник билим беришда ислоҳат олиб борилиб, педагогик стандартлар кўтарилади.

Бу вақтгача Қирғизистонга грант бериш ҳақида шартномани ратификация қилиш вақтида парламент депутатлари маблағни киотларни сотиб олишга, мактабларга интернет ўрнатишга ва мактабгача маълимни яхшилашга сарфлашни таклиф қилишган.

Билим беришни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш вақтида евроиттифоқ Қирғизистонга 36 млн евро миқдорида маблағ ажратмасдан, техник томондан ҳам ёрдам бериб, таълим министрлиги билан молия министрлиги учун тренингларни ўтказади.

Таълимни ривожлантириш стратегияси

Билим беришни ривожлантириш стратегияси 2012-йили қабул қилиниб, уни 2020-йилгача амалга ошириш зарур.

2020-йили ривожлантириш дастурлари Қирғизистоннинг мактабгача бўлган ўқувчиларининг (5-6 ёш) кўпчилик қисмини ташкил қилиши керак, ўрта ва умумий таълим бериш динига, жинсига ва маблағ йўқлигига қарамай, аҳолининг барча табақасига берилиши керак.

Ҳукумат бир умр ва узлуксиз ва сифатли таълим беришни таъминлаш учун шароитлар яратиб беришни ваъда қилмоқда.

Талабалар иш билан ўқишни бирдай олиб бориб, кредит асосида билим олиш тизимига ўтаишади. Стратегияга кўра, билим бериш тизими «кўп тилли таълим доирасида толерантлиликни сақлаши» керак.

Муаллиф: Айдай Иргебаева