Депутат Шикмаматов суд ҳукмидан шикоят қилади

633

Депутат Алмамбет Шикмаматовнинг адвокатлари Бишкек шаҳар судига апелляция беришти. Декабрда сиёсатчини ҳисоб палатасига ўзининг аёлини машинасини сотгани учун айбдор деб топиб, унга 5 млн сом имқдорида жарима солиш ҳукми чиқарилган.

Апеляция бериш бўйича «Азаттык» нашрига юрист Чинара Жакупбекова билдирган. Унинг айтишича, ҳимоя қилувчи томоннинг даъволарини Бишкек шаҳар судида кўриб чиқишади.

20-декабрда Шикмаматов ўзи билдиришича, уни ҳисоб палатасига ўзининг аёлини машинасини сотиши бўйича айбдор деб топиб, унга 5 млн сом миқдорида жарима солиш ҳукмини чиқарган Бишкекнинг Биринчи май район судининг қарорига рози эмас.

Депутат ўзига қарши иш «сиёсий» деб ҳисоблайди.

«Суд менга нисбатан нотўғри жиноий иш қўзғаган тергов билан прокуратурани яшириш учун мени айбдор деб топди. Мени ҳеч қандай айбим йўқ. Бу ерда жиноят белгилари эмас, жиноятнинг ўзи йўқ», — деган сиёсатчи.

Бишкекнинг Биричи май район суди 19-декабрда Шикмаматовни 2011-йили ҳисоб палатасига автомашиналарни сотиб олишни назорат қилган тендер комиссиянинг таркибида бўлиб, «Барат Люкс» компаниясининг ғалабасини қалбаки таъминлаганликда айбдор деб топган. Суд Шикмаматовни умуман жиноий жавобгарликка тортилмаганини ҳисобга олиш билан уни озодликдан маҳрум қилмасликка қарор чиқарган.

Шикмаматов билан «Ата Мекен»чиларга қарши жиноий ишалари

Бош прокуратура Шикмаматовга қарши 2017-йилнинг 17-февралида «Лавозимни суистеъмол қилиш» ва «Коррупция» моддалари бўйича жиноий иш қўзғаган.

Кейинчалик айбловчи томон судда «коррупция» ва «коррупцияга иштирок этиш» моддаларидан фойдалана бошлаган.

Алмамбет Шикмаматов — ҳозирда президент Алмазбек Атамбаевни танқид қилган «Ата Мекен» фракциясидаги мухолифатчи уч сиёсатчининг бири.

Шикмаматовнинг бирга ишлаган ҳамкасби ва партия лидери Омурбек Текебаев россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан 1 млн доллар миқдорида пора олиш айби бўйича мулкини мусодара қилиш билан саккиз йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Тергов версияси бўйича Текебаев Маевскийга «Мегаком» алоқа операторини бошқаришга имкон олиб беришни ваъда қилган.

Партиянинг яна бир аъзоси ва собиқ бош прокурор Аида Саляновага Максим Бакиевнинг адвокати Алексей Елисеевга лицензияни узайтириб берди деб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Бироқ Саляновага нисбатан ҳукмни бажарилиши 2029-йилгача жилдирилган, сабаби унинг ёш боласи бор.

Муаллиф: РУстам Халимов