Бишкекда Янги йилга 15 млн сом ажратилди. Бу бошқа шаҳарлар билан солиштирганда озми, кўпми?

683

Шаҳар ҳукумати Бишкекни янги йил муносабати билан безашга 15 млн сомдан ортиқ маблағ сарфлайди. Бу маблағнинг миқдори қирғизистонликлар орасида тортишувларга сабаб бўлди — айримлари байрам учун кўп пул ажратилган деса, мэрия эса ҳаражатлар асосли деб айтмоқда. Бошқа шаҳарларда қанча пул сарфлашади?

Янги йил арчасини ўрнатиш, иллюминация ва янги йил шоу дастурларининг умумий бюджети 15,5 млн сомни ташкил қилди. Интернетда бу маблағ атрофида жуда кўп муҳокамалар бўлди: кўплаган фойдаланувчилар бундай исрофгарчилик Европа ўлкаларида ўринли бўлади деб дейишса, Қирғизистонда эса бу пулларнинг ёрдами билан ҳал қиладиган бошқа муаммолар етарли.

Бошловчи Ассоль Молдокматова пойтахтни янги йилга бундай безатиш — бу «бақувват ҳаётнинг иллюзияси», бу маблағларни эса аҳолининг ёрдамга мухтож қисмига сарфласа бўларди деб ҳисоблайди.

«Масалан, Бишкекнинг қариялар уйидаги ошхонанинг курсилари йўқ бўлган вақтда шунча маблағ сарфлашнинг ҳожати борми? Қариялар узун ясалган ўтиргичларда ўтиришади. Садовый қишлоғида "Убак" ногиронлар жамиятида 400дан ортиқ — кўзи ожизлар, соқовлар — пул болушуп, совуқда яшаб, дори-дармонларга, иссиқ тўшакларга, озиқ-овқатларга мухтож», — деб ёзган Молдокматова ўзининг фейсбукдаги саҳифасига.

Бишкек вице-мэри Айгүл Рискулова бошловчига қарши чиқди — унинг айтишича, бу шаҳарни безаш учун «меъёрдаги маблағ».

Рыскулова аввалги йиллари мэрия бундай безатиш ишларига тахминан шунча маблағ ажратганини айтди, келажакда эса, унинг фикрича пойтахтни янги йилга безашга бундан ҳам кўпроқ маблағ сарфлаш керак.

«Агар биз ҳеч нима қилмасак ҳам, мэрия шаҳарни безашга ҳаракат қилмади деганлар ҳам топилади. Норози бўлганлар доим топилади», — деди вице-мэр Кактус нашрига.

Бошқа постсоветтик ўлкалар шаҳарларининг ҳаражатларига нисбатан Бишкек ҳокимлигининг янги йилга ҳаражати қанчалик исрофгарчилик?

Байрам ҳаражатларининг фарқи сезиларли.

Москва — кутилган лидер. Россия ҳукумати шаҳарни янги йилга безатиш билан байрам тадбирларига 10 млн АҚШ долларидан (700 млн сомдан ортиқ) ортиқ мабалағ сарфлади.

Ереван 111 минг доллар (7,7 млн сом) ҳаражат билан энг сарамжалдуу бўлди.

Кўриниб турибдики, Бишкек — шаҳарлар орасида исрофгар эмас. Уни Москвадан ташқари, Кишинёв, Тбилиси ва Олмота ҳам босиб ўтади.

Бироқ бу шаҳарларнинг яшовчилари сони жуда катта фарқ қилади. Уларнинг ҳар бири ўз шаҳарларини байрам шукуҳига қанча маблағ сарфлашди?

Бу ерда Олмота, Тбилиси ва Москва олдида — шундай бўлса ҳам Россиянинг пойтахти қўшнилардан ортда қолмоқда. Киев билан Ереван қайтадан энг сарамжалдуу бўлишди. Бишкекликлар ҳам ўз шаҳрини безатишга унча кўп сарфлашмайди — ҳар бир яшовчининг чўнтагидан байрам учун тахминан 16 сом етарли.

Муаллиф: Айзада Тома