Ҳукумат «Клооп»нинг «Самара» бўйича текширувига қандай реакция қилди?

768

Қирғизистон ҳукумати «Самара» ҳақидаги текширувга турли реакция қилмоқда: давлат рўйхатга олиш хизмати (ДРХ) инкор қилди, ўлка раҳбарияти текширишни ваъда қилмоқда.

2017-йилнинг 28-октябри. ДРХнинг биринчи реакцияси

ДРХ 48 соатдан кам бўлмаган вақт оралиғида олиб борган ички текшируви натижасида, уларнинг серверида бузиб кириш бўлмаганини, samara.kg сайти унга жойлаштирилмаганини маълум қилди.

«Ҳеч бир шахсий сайт веб-серверларга жойлаштирилмаган ва жамоатчиликка очиқ жойда маълумот базаси билан бирга жойлашиши мумкин. Сабаби ахборот хавфсизлик сиёсати бунга йўл бермайди», — деб билдирди ДРХ.

Мазкур маҳкама «ҳақиқат бўлмаган маволани» «Клооп»дан рад қилишни талаб қилган. Таҳририят бу нарсани қилмаслигини билдирган, шундан сўнг ДРХ судга беришни ваъда қилган.

2017-йилнинг 30-октябри. Жээнбековнинг сайлов олди штабининг собиқ раҳбари: «Самара»дан фойдаланмаган

Фарид Ниязов. Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Жээнбековнинг сайлов олди штабининг собиқ раҳбари, ҳозирда президенти аппаратининг етакчиси Фарид Ниязов улар «Самара»дан фойдаланмаганини айтиб, «Самара» бўйича маълуотни «кимнидир провокацияси» деб атаган.

«Бу албатта, штаб ишига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Мен бу нарса кимнидир провокацияси, Қирғизистонда бундай тинч, очиқ, демократик сайловда халқни танлаб олиши ёқмаётганларнинг провокацияси деб ҳисоблайман», — деди у.

Ниязов социал-демократлар «Самара» бўйича маълуотларни текшираётганини қўшимча қилган.

2017-йилнинг 1-ноябри. ДХХнинг матбуот котиби биргина расмий сўров орқали хабарлашишни ўтинди

Мелис Эржигитов. Сурат: Эржигитовнинг фейсбук саҳифаси

Таҳририят материални ўчиришдан бош тортгандан сўнг ДРХнинг матбуот котиби Мелис Эржигитов «Клооп» журналистларининг қўнғироқларига бир ҳафтадан ортиқ жавоб бермаган.

У бундан таҳририят журналистлари билан биргина «суд тартибида» сўзлашишини билдирди. Бир оз вақт ўтгандан кейин сўзи ўзгариб, у журналист саволларига расмий сўров жўнатишни ўтинди.

Олиб борилган ички текширув натижаларини кўрсатиш бўйича расмий сўровга ДРХ қарши жавоб бериб, маълуот конфиденциал деб атади.

2017-йилнинг 20-ноябри. Энди собиқ президент бўлган Алмазбек Атамбаев: МХДҚ «Самара» бўйича текширув билан шуғулланмоқда, бироқ у ҳам «Клооп»га қарши бўлиб қолиши мумкин.

Алмазбек Атамбаев. Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Президентлик хизматидан кетган Алмазбек Атамбаев ўзининг сўнги матбуот анжуманида билдиришича, МХДҚ «Самара» бўйича текширув билан шуғулланмоқда. Бироқ у махсус хизматнинг текшируви «Клооп» таҳририятига қарши бўлиб қолиши мумкин деб қўшимча қилиб, материални эса «провокация» деб атаган.

«"Клоп"даги ўртоқлар, у билан МХДҚ шуғуллана бошлади. Мана кўрасиз, у ерда алоқа Сооронбай Жээнбеков билан эмас, сизлар томонга ўзгариши мумкин. МХДҚ бу билан шуғулланмоқда. Бу уюштирилган махсус провокация… Келинглар, текширув натижасини кутайлик», — деб билдирган Атамбаев.

Махсус хизмат «Клооп»га «Самара» бўйича текширув бораётганини тасдиқлаган, бироқ батафсил маълумот беришдан бош тортишган. МХДҚнинг матбуот котиби Рахат Сулайманов ишонтиришича, текширув натижаси маълум бўлиши билан ошкор қилинади.

2017-йилнинг 7-декабри. Премьер-министр Сапар Исаков: «Самара» сайловга таъсир қилмаган, «Клооп»нинг текшируви бўйича суриштирувлар давом этмоқда.

Премьер-министр Сапар Исаков ҳам текширув ишлари бораётганини ва samara.kg сайти ДРХнинг серверига жойлашгани исботланмаганини айтди. Исаков «Адолатли жамият» электрон ҳукумат дастурини бошқаради. Бу лойиҳа ҳам «Самара» ишлаган серверда жойлашган.

Унинг айтишича, биринчи «Самара» сайлов боришига таъсир қилган қилмаганини ва МХДҚнинг тизимини чиндан ҳам бузиб кириш бўлиб бўлмагани текширилган.

Сапар Исаков. Сурат: Қирғизистон ҳукуматининг матбуот хизмати

«Бу билан шуғулланаётган экспертлар, мутахассислар бир сўз билан тизимга аралашиш бўлмаганини айтиб, исботлашди. Аниқроқ айтганда, ташқи аралашув бўлмаган», — деди Исаков.

У агар «Самара»нинг ҳукумат серверида бўлгани ва бирор бир зарар келтиргани исботланадиган бўлса, айбдорлар жазоланишини ваъда қилган.

«Агар текширув натижаси бунга йўл қўйилмаслиги кераклигини ва бу ҳолат бирор бир зарар келтирилганини исботласа, унда жазонинг оғирлиги қандай бўлиши шунга боғлиқ », — деган премьер-министр.

2017-йилнинг 14-декабри . ДРХнинг биринчи матбуот анжумани: Далилалрни бермаймиз, бироқ «Самара» серверда бўлмаган.

ДРХ «Самара» бўйича ўзининг биринчи матбуот йиғинини текширувнинг биринчи қисми чиққандан сўнг бир ярим ой ўтгандан сўнг ташкил қилди.

Матбуот йиғинида «Инфоком» ахборот тизимларининг раҳбари Эрик Табалдиев билдиришича, ички текширувни ДРХнинг турли департаменталарининг «компетент мутахассислари»ларидан иборат комиссия ўтказган.

Унинг айтишича, улар «барча логларни» кўриб чиқиб, ҳеч нарса топишмаган. «Икки доменга (samara.kg ва mls.kg) иқтибос қилган ҳеч қандай ҳаракатлар, ёзувлар топилмаган», — деди Табалдиев.

Шунингдек, бу ходимлар орасида «Самара»ни ҳукумат серверида жойлаштириш бўйича олдиндан сўзлашувлар бўлмаган деб ишонтирди.

«Бирор бир ходим ёки икки-уч ходим ўзаро сўзлашиб, сўнгра ўчириб ташланган ҳаракатларни ҳам топмаганмиз», — деди «Инфоком» ахборот тизимининг раҳбари.

ДРХ марказий аппаратини ҳуқуқий таъминлаш бошқармасининг раҳбари Кубат Черикчиев нима учун таҳририят журналистлари «Самара»ни уларнинг серверидан топгани бўйича версиясини чиқарди.

«Ишчи комиссия ёмон фикрлилар ДРХнинг ip-манзилини хавфсизлик тизимини алдаш, ўзгартириш ва манзилни яшириш мақсадида фойдаланишга ҳаракат қилишганини таъкидлади», — деди у.

Унда Черикчиев қайтадан ДРХ текширувининг муаллифларини судга беришини ваъда қилиб, бироқ ариза қачон берилиши бўйича аниқ вақтни айтган эмас. ДРХнинг статс-котиби Данияр Бакчиев жамоатчилик тадбирларининг бирида хизмат судлашишини билдирган.

Бироқ Эржигитов ҳам, Бакчиев ҳам ДРХнинг ўзи ҳам «Самара»ни уларнинг серверида жойлашгани ҳақида «Клооп» журналистлари тўплаган далилларга қарши бирорта ҳам контраргументларни келтиришмаган.

ДРХнинг «Самара» бўйича матбуот йиғини. Сурат: Kabar.kg

Мана шу матбуот анжуманида ДРХ «Клооп» журналистларига таҳдидлар ва сўровлар билан «бомбалашда» айблаган. Шу билан бирга мазкур муассаса журналистлар билан сўзлашувдан бош тортиб, ўзларига расмий сўровларни жўнатишни илтимос қилган.

«Мана шу маълум бир ахборот веб-сайт томонидан тўхталмаган сўровлар билан қизиқишлар бизни хавотир қила бошлади», — деган Черикчиев.

2017-йилнинг 14-декабри. «Кабар» «Самара» бўйича мақоладаги сўзларни ўзгартирган

Матбуот йиғинидан сўнг давлатнинг «Кабар» маълумот агентлиги «Осиё Инфо» вакили сўзларидан фойдаланиш билан «Самара» ДРХ тизимидан ташқари ишлаганлиги ҳақидаги мақолани эълон қилган. «Осиё Инфо» ходими бундай нарса айтмаган бўлиб чиққан.

2017-йилнинг 19-декабри. «Кабар» цитатани ўзагртирди

«Клооп» мухбири билан сўзлашгандан икки соат ўтиб «Кабар» цитатани ўзгартирган, бироқ материалда барибир мавҳумлик сақланиб қолган — ўзгартирилган абзацдаги цитата олдида «Кочанов мазкур ташкилотнинг мутахассислари ҳам ДРХ тизимининг иши бўйича ички текширув олиб борганини айтган» деб ёзилган.

Кочанов матбуот йиғинида бундай нарса айтмаган ва «Азия Инфо» ДРХ тизимининг иши бўйича текширув билан шуғуллана олмаган, сабаби унга киришнинг имкони йўқ. ДРХнинг тизими яширин бўлиб ҳисобланиб, у билан ишлаш учун алоҳида бир даражадаги имконият талаб қилинади.

Муаллиф: Александра Ли