Видео: Бишкекда машина пиёдалар ўтиш йўлидаги йўловчи қизни уриб юборди

613

ИЭМ ҳудудида пиёдалар йўлагидан ўтаётган қизни «Тойота Виндом» русумидаги машина уриб кетган. Жабрланган қизнинг бош мияси чайқалиб, касалхонага ётқизилди.

Йўл ҳаркати хавфсизлигини таъминлаш бўйича бош бошқармаликнинг матбуот котиби Медер Шабданов «Клооп» мухбирига билдиришича, йўл ҳодисаси Чуй проспектидаги ИЭМ ҳудудида тахминан соат 14:00да бўлган.

Шабдановнинг айтишича, машина уриб кетган қиз Бишкекнинг илмий-текшириш марказининг травмотология бўлимига етказилган. «Унинг бош мияси қаттиқ чайқалиб, жиддий жароҳат олган», — деди у.

Ҳайдовчи қўлга олинди. У 22 ёшли киши, воқеа бўлган вақтда у соғ бўлган.

«Йўл ҳалокат факти бўйича жиноий иш қўзғалди. Машина жарима майдонига етказилди. Иш бўйича барча материаллар тергов хизматига ўтказилди», — деб билдирди Шабданов.

Муаллиф: Рустам Халимов