Шикмаматов суд ҳукмидан шикоят қилади

649

«Ата Мекен» партиясининг муҳолифатчи депутати Алмамбет Шикмаматов билдиришича, у ҳукмга рози эмас ва ундан арзланишади. Бишкекнинг Биринчи май район суди 19-декабрда Шикмаматовга 5 млн сом жарима солган. Сиёсатчини 2011-йили тендер комиссиясининг таркибида бўлиб, ҳисоб палатасига ўзининг аёлини машинасини сотганликда айблашмоқда.

Шикмаматов «Азаттык» радиосига билдиришича, ўзининг айби йўқлигини билдириб, суднинг қароридан арзланишини айтди.

«Суд менга нисбатан нотўғри жиноий иш қўзғаган тергов билан прокуратурани яшириш учун мени айбдор деб топди. Мени ҳеч қандай айбим йўқ. Бу ерда жиноят белгилари ҳам, жиноятнинг ўзи ҳам йўқ», — деди у.

Бишкекнинг Биричи май район суди 19-декабрда Шикмаматовни 2011-йили ҳисоб палатасига автомашиналарни сотиб олишни кузатган тендер комиссияси таркибида бўлиб, «Барат Люкс» компаниясининг ғалабасини қалбаки таъминлаб берганликда айбдор деб топишди.

Шунингдек, терговчилар ҳам Шикмаматов тендер илтимосига ўз аёлининг автомашинасини киритиб, уни 14 500 долларга сотган, автомашина эса ўрта ҳисоб билан 10 минг АҚШ доллари деб билдиришган.

Суд Шикмаматовни ҳеч қачон жиноий жавобгарликка тортилмаганини ҳисобга олиш билан уни озодликдан махрум қилмасликка қарор қилиб, сиёсатчига фақатгина 5 млн сом миқдорида жарима солди.

Шикмаматов ва «Ата Мекен»чиларга қарши жиноий ишлар

Бош прокуратура Шикмаматовга қарши 2017-йилнинг 17-февралида «Лавозимни суистеъмол қилиш» ва «Коррупция» моддалари бўйича жиноий иш қўзғаган.

Кейинчалик айбловчи томон судда «коррупция» ва «порахўрликда иштирок этиш» моддаларидан фойдалана бошлаган.

Алмамбет Шикмаматов — ҳозирда президент Алмазбек Атамбаевни танқид қилган «Ата Мекен» фракциясындаги мухолифатчи сиёсатчининг бири.

Шикмаматовнинг бирга ишлаган ҳамкасби ва партия лидери Омурбек Текебаев россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан 1 млн доллар миқдорида пора олиш айби бўйича мулкини мусодара қилиш билан саккиз йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Тергов версияси бўйича Текебаев Маевскийга «Мегаком» алоқа операторини бошқаришга имкон олиб беришни ваъда қилган.

Партиянинг яна бир аъзоси ва собиқ бош прокурор Аида Саляновага Максим Бакиевнинг адвокати Алексей Елисеевга лицензияни узайтириб берди деб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиқарилган.

Бироқ Саляновага нисбатан ҳукмнинг бажарилиши 2029-йилгача жилдирилган, сабаби унинг ёш боласи бор.

Муаллиф: Анна Капушенко