Аравонда 13 ёшли ўсмир 1,5 яшар қизни уриб кетди. У вафот этди

596

Ўшнинг Аравон районида 8-синф ўқувчиси ҳовлидан машинани чиқараётиб, бир ярим ёшли қўшни болани уриб кетган. Бола Аравон район касалхонасида олган жароҳати сабабли вафот этди.

Ўш вилоятининг ИИБ матбуот хизматининг назоратчиси Жанна Сатарбаева «Клооп»га билдиришича, воқеа Аравон районида 19-декабрда тушдан кейин содир бўлган. Сатарбаева 13 ёшдаги ўсмир автомобил билан уриб кетган гўдак бугун эрталаб вафот этганини айтди.

«Бола Аравон район касалхонасининг жонлантириш бўлимига тушиб, олган жароҳати сабабли бугун эрталаб вафот этди», — деб билдирди Сатарбаева.

Ҳозирда тегишли тиббий экспертизалар тайинланиб, Аравон район ички ишлар бошқармаси томонидан тергов ишлари бормоқда.

Муаллиф: Рустам Халимов