Суд Шикмаматовга 5 млн сом жарима пули тўлаш ҳукмини чиқарди

508

Бишкекнинг Биричи май район суди мухолифатчи депутат Алмамбет Шикмаматовга 5 млн сом жарима солди. Уни 2011-йили тендер комиссиясининг таркибида бўла туриб, ҳисоб палатасига ўзининг аёлини машинасини сотганликда айбдор деб топишди.

Суд Шикмаматовнинг айби исботланди деб ҳисоблаб, унга 5 млн сом жарима солди. Маблағни у давлат фойдасига тўлаши керак.

«Суд Шикмаматов олдин жиноий жавобгарликка тортилмаганини, судланмаганини, доимий иши ва яшаш жойи борлигини ҳисобга олади. Мазкур ҳолатларни ҳисобга олиш билан айбланувчига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога тортиш фойдали деб ҳисоблайди», — деди судья.

Шикмаматов сўнги сўз вақтида ўз айбини тан олмай иш «сиёсий сифатга эга» деб билдирди.

«Одамни тўлиқ далилларсиз судлаб бўлмайди. Бу жиноий иш сиёсий сифатга эга, бу вақтда жиноий ишнинг таркиби эмас, жиноят воқеаси ҳам исботланмади», — деди у.

Прокурор судьядан Шикмаматовгга мулкини мусодара қилиш билан уни кучайтирилган тартибдаги қамоққа саккиз йилга қамашни сўраган.

Шикмаматовни 2011-йили ҳисоб палатасига автомашиналарни сотиб олишни кузатган тендер комиссияси таркибида бўлиб, «Барат Люкс» компаниясининг ғалабасини қалбаки таъминлаб берганликда айбдор деб топишди.

Шунингдек, терговчилар ҳам Шикмаматов тендер илтимоси ўз аёлининг автомашинасини киритиб, уни 14 500 долларга сотган, автомашина эса ўрта ҳисоб билан 10 минг АҚШ доллари деб билдиришган.

Бироқ Шикмаматов айбловларни инкор қилмоқда. Сиёсатчи судда билдиришича, ҳисоб палатасига аёлининг машинасини унинг ҳайдовчиси сотган.

Шикмаматов ва «Ата Мекен»чиларга қарши жиноий ишлар

Бош прокуратура Шикмаматовга қарши 2017-йилнинг 17-февралида «Лавозимни суистеъмол қилиш» ва «Коррупция» моддалари бўйича жиноий иш қўзғаган.

Кейинчалик айбловчи томон судда «коррупция» ва «порахўрликда иштирок этиш» моддаларидан фойдалана бошлаган.

Алмамбет Шикмаматов — ҳозирда президент Алмазбек Атамбаевни танқид қилган «Ата Мекен» фракциясындаги мухолифатчи сиёсатчининг бири.

Шикмаматовнинг бирга ишлаган ҳамкасби ва партия лидери Омурбек Текебаев россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан 1 млн доллар миқдорида пора олиш айби бўйича мулкини мусодара қилиш билан саккиз йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Тергов версияси бўйича Текебаев Маевскийга «Мегаком» алоқа операторини бошқаришга имкон олиб беришни ваъда қилган.

Партиянинг яна бир аъзоси ва собиқ бош прокурор Аида Саляновага Максим Бакиевнинг адвокати Алексей Елисеевга лицензияни узайтириб берди деб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиқарилган.

Бироқ Саляновага нисбатан ҳукмнинг бажарилиши 2029-йилгача жилдирилган, сабаби унинг ёш боласи бор.

Муаллиф: Анна Капушенко