Исаков патруль милиционерларини «масхаралашни» тўхтатишни талаб қилди

576

Премьер-министр Сапар Исаков йўл ҳаракати қоидаларини бузганлар патруль милиция ходимларини тасвирга олиб, уларни масҳаралашаётганини билдирди.

Ҳукумат раҳбари йўллардаги хавфсизлик масалалари бўйича йиғинда амалдорлардан патруль милиционерларни (ПМ) «масҳаралашга» йўл қўймасликни талаб қилди, сабаби улар ҳукумат вакиллари.

«Мен жуда ёмон кўринишларни кўрдим. ПМ ходимлари машина ҳайдовчисини тўхтатишади, у уни тасвирга ола бошлашади, улар ходимни масхаралашмоқда. […] Улар уни [ПМнинг ходимларини], ҳукумат вакилини, масҳаралай бошлашди, у бечора ҳеч нима деб жавоб беролмай, кетиб қолди», — деди у.

Шунингдек премьер-министр патруль милиция ходимлари ҳам ишда кўп хато қилишади деб қўшимча қилишди.

Йўл фаоли Айбек Баратов «Клооп»нинг мухбирига билдиришича, ҳайдовчилар бўлаётган воқеани ўзларини ҳимоя қилиш учун тўхтатилгандан кейин тасвирга ола бошлашлари керак деб билидирди.

«Мен сўзсиз тўхтатишлари билан йўлдаги вазиятни камерага олишлари керак деб ҳисоблайман. Сабаби жуда кўп ҳолларда ҳайдовчини қилмаган иши учун айблашади. Албатта, ҳаммасини ёмон деб бўлмайди», — деди Баратов.

Интернетда кўп марта патруль милицияси ходимларини ҳайдовчилар қўрқитиб, улардан пул талаб қилган тасвирлар пайдо бўлган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева