Қирғизистон ва Ўзбекистон Ўш — Тошкент авиақатновларини очишга келишди

866

Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг президентлари Ўш-Тошкент йўналиши бўйича яна бир ҳаво қатновини очишга келишишди. Ҳозирда ўлкалар ўртасида Бишкек-Тошкент ва Томчи-Тошкент маршрути бўйича ҳаво қатновлари бор.

«Озодлик» радиосининг билдиришича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг қирғиз ҳамкасби билан учрашув вақтида Ўш-Тошкент йўналиши бўйича ҳаво қатновини очиш ҳақида билдирган.

«Ҳаво қатнови бўйим катта эҳтиёж бор. Биз Бишек-Тошкент маршрути бўйича ҳаво қатновлари сонини икки марта кўпайтирмоқчимиз. Эҳтиёж бор - деган Мирзиёев.

Шунингдек Мирзиёев Иссиқ кўлгача темир йўл қатновининг очилиши ҳақида ҳам билдирди.

«Қирғизистонда ноёб Иссиқ кўл бор. Бизни халқимиз ҳаво қатнови очилишини исташган бироқ, Иссиқ кўлгача темир йўл мпршрутини очишни ҳам келишдик» - деди Мирзиёев.

Қирғизистон ҳукумати икки ўлка шаҳарлари орасида янги темир йўллар билан ҳаво қатновларининг очилишида сайёҳларнинг оқими кўпайишидан умид қилишади.

Бу вақтгача икки давлат ўртасида икки маршрут бўйича ҳаво қатновлари тикланган: Бишкек-Тошкент ва Томчи-Тошкент. Сўнги йўналиш бўйича ҳаво қатнови 2017-йилнинг ёзида очилган.

Қирғиз-ўзбек муносабатлари Ўзбекистонда ҳукуматга Шавкат Мирзиёев келгандан кейин яхшилана бошлади. У 2016-йилнинг сентябрида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов вафотидан кейин давлат раҳбари бўлган.

Сўнги икки йил оралиғида Қирғизистон билан Ўзбекистон ҳукуматлари тез-тез учрашиб, бир-бирига сафарлар уюштириш билан чегара масалаларини муҳокама қилишади.

Натижада давлатлар 2017-йилнинг сентябрида чегаранинг 80 фоиздан ортиғини аниқлаш бўйича шартномага қўл қўйиб, шу билан бирга Қамбар-Ота 1-ГЭСини биргаликда қуришга келишишган.

Муаллиф: Анна Капушенко