Кулматов қайтадан Божхона хизматини етаклай бошлади

530

Кубаничбек Кулматов Қирғизистон давлат божхона хизматининг раҳбари бўлди. У бу вақтгача 2010-2013-йиллари бу хизматда ишлаган.

Премьер-министр Сапар Исаков Кулматовнинг тайинланиши бўйича буйруққа 11-декабрда қўл қўйган.

Ҳукумат раҳбари Кулматов олдига қўйилган вазифаларни бажара олади деб ишонади.

«2010-2013-йиллари унинг етакчилиги олида божхона хизматининг даромад қисми икки ярим ҳиссадан кўтарилган. Кулматовго кадрларни бошқариш ҳуқуқи берилди ва у ўринбосарлар бўйича таклиф киритиши керак», — деди Исаков.

Премьер-министр қўшимча қилишича, Кулматовни мазкур хизматга тайинлашда унинг шахсий қарори бўлган.

«Бугун эрталаб президент Сооронбай Жээнбековнинг қабулида бўлиб, у менинг таклифимни қўллади», — деди ҳукумат раҳбари.

Кулматов ўзининг тайинланиши бўйича «божхона хизматида шуғулланадиган иш бор» деган сўзлар билангина изоҳ берди.

«Божхона хизматининг даромади катта, кадр сиёсати маҳкаманинг ишини яхшилашда имкониятли бўлиб ҳисобланади», — деди Кулматов.

Бу вақтгача Кубаничбек Кулматов 2010-2013-йиллар оралиға божхона хизматига раҳбарлик қилган эди. Шундан сўнг Кулматов бир йилга яқин Бишкек мэри бўлган. 2016-йили рус-қирғиз тараққиёт жамғармасининг раиси бўлган.

2017-йилнинг сентябрида уни Қирғизистоннинг миллий банки раҳбарлигига тайинлашган.

Божхона хизматидаги ўзгаришлар

Мазкур муассасадаги кадр ўзгартиришлар премьер-министр Сапар Исаков божхона хизматининг ўринбосари Райимбек Матраимовни «ўлканинг сиёсий раҳбарияти олиб бораётган сиёсатга унинг фаолияти мос келмаслигини» учун хизматдан олишни буйургандан кейин 23-ноябрда бошланган.

2016-йилнинг февралида «Азаттык» радиосининг журналистлари текширув олиб бориб, унчалик катта бўлмаган расмий даромадга қарамай Матримов Ўш шаҳрида икки «Народный» супермаркети билан «Эрем» спорт комплексига эгалик қилишини аниқлашган.

Шунингдек журналистлар Матраимовнинг яқин қариндошлари номига рўйхатга олинган уч кошонани топишган. Ўш шаҳрининг марказида жойлашган икки қаватли сарой унинг онаси Апиза Матраимова номида.

Бундан ташқари «Азаттык» журналистлари Матраимовнинг ўғли чет эл курортларида кемаларда дам олиб, 43 минг доллар (3 млн сомдан бир оз кўпроқ пул) турган соат тоқишини аниқлашган.

Шу билан бирга журналистлар билдиришича, амалдорнинг расмий даромади декларацияга кўра, ҳар йили 587 минг сомни ташкил қилади, бироқ у 57 ва 39 квадрат метрдан иборат икки хонадон билан «Лексус-GX460» русумидаги машинага эгалик қилади.

Матраимовнинг ўрнига «Ўш» божхонаси раҳбарлигига Нурлан Ражабалиевни тайинлашган.

Муаллиф: Рустам Халимов