Президент Сооронбай Жээнбеков «Бир Бол» партиясининг депутати Аскарбек Шадиевни биринчи вице-премьер-министрлик хизматига тайинлаш бўйича фармонга имзо қўйди. Шадиев депутатлик мандатини сақлаб қолиб, вице-премьер-министрликка ўтган биринчи амалдор бўлди.

Президент Шадиевни вице-премьер-министрлик хизматига тайинлаш бўйича фармонга 7-декабрда қўл қўйди. Аввалроқ парламентда Шадиевнинг номзодлиги маъқулланган.

Шадиевнинг номзодлигини биринчи вице-премьер-министрлик хизматига премьер-министр Сапар Исаков кўрсатган. У Шадиев биринчи вице-премьер-министрлик хизматида ишлаб кета олади деб «кафолат» берган.

«Аскарбек Шадиев парламент билан ҳукумат ўртасида яхши иш олиб боради деб ўйлайман. У барча ўтин-энергетика масалаларни кўриб чиқади. У буларни яхши билади. Мен у бу хизматда ишлаб кета олади деб кафолат бера оламан», — деб билдирган Исаков.

1-декабрдан бошлаб кучга кирган Конституциянинг ўзгартиришларига кўра, Шадиев биринчи вице-премьер-министрлик лавозимида ишлаш билан бирга депутатлик мандатини ҳам сақлаб қола олади. Бундан ташқари у қонун лойиҳаларига овоз бера олади.

Аввалроқ биринчи вице-премьер-министрлик хизматни Толкунбек Абадигулов эгаллаб, бироқ 21-ноябрда уни хизматдан олинган Дуйшонбек Зилалиевнинг ўрнига вице-премьер-министрлик хизматига қабул қилишган.

Аскарбек Шадиев фаолиятини 2000-йили парламентдан бошлаган. У 2003-2005-йиллар оралиғида Боткен вилоятининг губернаторлик лавозимида ишлаб, 2007-йили парламент депутати бўлган. 2010-2011-йиллари Қирғизистоннинг энергетика министри бўлиб, 2015-йилдан бошлаб қайтадан парламент депутати бўлган.

Муаллиф: Рустам Халимов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here