Давлат экотехинспекциядагилар қарғалар музлаб қолишган деб ҳисоблашмоқда. Экологлар қушлар ёқилғи модда ишлаб чиқарувчи завод чиқиндилари сабабли ўлишлари мумкин деб айтишмоқда.

Қораболтадаги ўлган қарғаларнинг суратларини «Турмуш» нашри эълон қилган.

Қора болта шаҳри бўйича давлат экотехинспекция бошқармасининг раҳбари Манас Карабаев «Клооп» мухбирига билдиришича, қушлар ҳаво ҳароратининг пастлаши сабабли злишлари мумкин. Бу муассаса ҳозирда ўлган қушларнинг сонини ҳисоблаётганини қўшимча қилди.

«Бу парранда грипи эмаслиги аниқ, сабаби ундай бўлганда биринчи навбатда қарғалар эмас, уй паррандалари ўлиши керак эди. Ҳозирда биз қарғалар ўлимини аниқ сабабини аниқлашга ҳаракат қиляпмиз», — деди у.

Эколог Эмил Шүкүров қушларнинг совуқдан ўлиши бўйича версиясини инкор қилди. Шүкүровдун фикрича, уларнинг ўлимига Қора болтада ишлаётган ёқилғи модда ишлаб чиқарувчи заводнинг чиқиндилари сабаб бўлиши мумкин.

«Бундай бўлиши мумкин эмас, сабаби совуқ ҳам бўлмаган. 100 фоиз кафолат — қарғалар совуқдан ўлиши мумкин эмас. Улар ёқилғи модда ишлаб чиқарган ишхона чиқиндилари сабабли заҳарланиши мумкин», — деди у.

Қораболтадаги ёқилғи модда чиқарган завод 2013-йили ишга тушган. Шаҳар яшовчилари завод ишга тушгандан бошлаб уларнинг соғлиги ёмонлашганини айтиб, бир неча марта ишхонага қарши митингга чиқишган.

Шунингдек маҳаллий яшовчилар ишхона раҳбариятини атроф-муҳитни булғаш бўйича айблашмоқда. Компания ўзи завод турғунларга ҳеч қандай зарар қилмаслигини ва экологик даволари асоссиз деб билдирган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here