Жалилов ўзини қўллаш митингига чиқмасликка чақирди

728

Собиқ муфтий Чубак ҳожи Жалилов билдиришича, уюштирилаётган митингга ҳеч қандай алоқаси йўқ ва ўзининг тарафдорларини бунга қатнашмасликка чақирди. У барча масалалар ҳуқуқий меъёрлар асосида ҳал қилиниши керак деб ҳисоблайди.

Жалилов фейсбукда ўзининг тарафдорларига мурожаат қилди. Собиқ муфтий билдиришича, уни қўллаш мақсадида уюштирилаётган митингга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

«Бу каби халқни кўтарган, провокация ишларини мен қўлламайман ва бунга қаршиман.Барча масалалар ҳуқуқимй ҳал қилинишини тўғри деб ҳисоблайман», — деган Жалилов.

У «номаълум кишиларнинг» чақириқларига алданмасликка ундаб, 6-декабрда митинг бўлмаслигини билдирди.

«Мени устимдан ёзилган ариза асосида махсус томонлар мен билан суҳбат ўтказгани рост. Бироқ у ерда менинг ёки мени оиламнинг номусига доғ туширадиган нотўғри ҳаракатлар бўлмаган. Ҳурмат, одамгарчилик ва қонун асосида бўлганини айтмоқчиман. У ерда узоқ соатлар давомида сув бермасдан олиб ўтиришди деган гап ҳақиқатга тўғри келмайди», — деган у.

Номаълум кишилар 5-декабрда ижтимоий тармоқларда ва WhatsApp мессенжери орқали 6-декабрда парламент биноси олдида митингга чиқиш чақириқларини тарқатишган. Маълумотга кўра, «Чубак ҳожидан қўлингизни тортинг» деган чақириқлар билан «кўплаган эл» йиғилади деб айтилган.

МХДҚнинг билдиришича, агар ноқонуний ҳаракатларга чақириқлар бўлса, унда уларнинг муаллифлари бу нарсалар учун жавобгарликка тортилади.

Чубак ҳожи Жалиловни иккинчи аёл олганлиги ҳақидаги билдируви ва кўп хотинликка ундаш чақириқлари учун икки марта милицияга сўроққа чақиришган. Унинг адвокати Жалиловнинг билдиришича, ҳеч қандай ноқонуний нарса йўқ деб ҳисоблайди.

«Жиноят ва жазо кодексига кўра, қўшхотинликка ёки кўп хотинлик — бу умумий турмуш кечирим, икки ёки ундан кўп аёллар билан бирга яшаш. Чубак Жалиловнинг аёллари бир-бирини танимайди», — деди у.

Собиқ муфтий 28-ноябрда ўзининг YouTubeдаги «Насаат Медиа» канали эфирида иккинчи хотин олганини билдириб, бошқа эркакларни ҳам шунга ундаган.

Шундан сўнг ҳуқуқ ҳимоячилари билан парламент депутатлари прокуратурадан Жалиловнинг билдирувига ҳуқуқий баҳо беришни илтимос қилишган.

Қирғизистоннинг жиноят ва жазо кодексига кўра, кўп хотинлик учун икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш қаралган.

Муаллиф: Рустам Халимов