Давлат мулкни бошқариш фонди (ДМБФ) «Мегаком» алоқа операторини қайта баҳолаш учун мустақил компанияларни жалб қилмоқчи. Ҳозирда компаниянинг баҳоси 13,5 млрд сомни ташкил қилади.

Мазкур муассасадан билдиришларича, компаниянинг нарҳини ўзгартириш мустақил баҳоловчилар ишининг натижаси билангина бўлади. ДМБФнинг раҳбари Дүйшөнбек Зилалиев билдиришича, муассаса потенциал сотиб олувчиларни жалб қилиш учун компания нарҳини туширишни режалаштирмаган.

Зилалиевнинг фикрича, алоқа операторини унинг «даромади йилдан-йилга камайгани» учун сотиш керак.

«Овоз алоқа контентининг талаби кундан-кунга камайиб кетаётганини ҳаммамиз биламиз ва эртага биз уни оқлай олмай қолишимиз мумкин. Комания нарҳини тушириш бўйича масала йўқ», — деди у.

У алоқа операторини сотиб олишга бир неча номзодлар қизқиқаётганини, бироқ аниқ таклифлар тушмаганини қўшимча қилди.

«Бугун қонун доирасида компания баҳосини туширишга йўллар бор. Бунинг учун компаниянинг нарҳини аниқловчи комиссияни чақириб, иқтисодий томондан қарасак бўлади. Бироқ қизиқиб, оламиз деган таклиф билан келган ҳаридорлар чиқмади», — деди Зилалиев.

ДМБФ 15-ноябрда алоқа операторини россиялик тадбиркор Елена Нагорнаяга сотиш бўйича сўзлашувларни «томонлар шартлар бўйича ўзаро келишолмай қолгани сабабли» тўхтатган.

Сўзлашувлар тўхтатилгунга қадар Нагорная «Мегаком»ни 13,5 млрд сомга сотиб олишга ва компаниянинг барча суд ишлари бўйича жавобгарлигини ўз зиммасига олишга тайёр бўлган ягона ҳаридор эди.

ДМБФ билан сўзлашувлар бўлаётган вақтда жамоат арбоби Эдил Байсалов Нагорнаянинг сотиб олувчи қатори номзодлигини танқид қилган. Байсалов унинг тадбиркорлик фаолиятини текшириб чиқиб, Нагорнаяни маблағи йўқ ва у билан шартнома тузиш — бу навбатдаги «товламачилик билан тўнаш» деб билдирган.

«Мегаком»нинг тарихи ва уни сотиш ҳаракатлари

Алоқа оператори ўз ишини 2006-йили бошлаган. Унинг асосий инвестори компаниянинг 51 фоиз акциясига эгалик қилган россиялик Penwell компанияси бўлган.

Penwellнинг вакиллари 2008-йили Максим Бакиев «рейдерлик ва товламачилик ҳаракатлари билан» компания улушини ўзига ўтказиб, «Альфа Телеком»нинг акцияларини ўзлаштирган деб билдиришмоқда.

Шундан бери компания 51 фоиз акция устидан назоратни қайта тиклаш учун судлашиб юриб, 2010-йилнинг апрелида Бакиевларнинг ҳукумати қулатилгандан кейин қисман бу нарсага эришган. Бироқ шундан сўнг ҳукумат «Альфа Телеком»нинг қолган 49 фоиз акциясини миллийлаштиришни қарор қилиб, компания тўлиғи билан давлатга ўтган.

Қирғизистон ҳукумати 2016-йилнинг февралида «давлат объектларини хусусийлаштириш дастури асосида» «Мегаком»ни 19 млрд сомга сотаётганини эълон қилган. Уч марта муваффақиятсиз ўтказилган ким ошди савдосидан кейин давлат мулк фонди алоқа операторини сотиб олишнинг баҳосини 13,5 млрд сомгача туширган.

Жорий йилнинг августида россиялик Penwell компанияси Қирғизистон ҳукуматидан «Мегаком»ни ноқонуний босиб олиш учун 200 млн доллар талаб қилган. Бироқ давлат мулк фондининг раҳбари Болсунбек Казаков билдиришича, Penwell компаниясининг халқаро судга мурожаати учун ҳеч қандай юридик далиллари йўқ.

«Мегаком» Қирғизистондани уч йирик алоқа операторининг қаторига киради. У уч миллиондан ортиқ абонентга хизмат қилади ва деярли бутун ўлка ҳудудига тарқалган.

Муаллиф: Рустам Халимов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here