Исаков Иссиқкўлда қарағайларни ноқонуний қирққанларга «жиддий чоралар» кўришни буюрди

630

Премьер-министр Сапар Исаков Экология ва техника хавфсизлиги бўйича давлат инспекциясига Иссиқ кўл вилоятининг Жууку қапчиғайидаги Тянь-Шань қарағайларини ноқонуний кесишни «тўхтатишни ва таъқиқлашни» буюрди.

Исаков Экология ва техника хавфсизлиги бўйича давлат инспекциясига Жууку қишлоғидаги ўрмонни кесилиши бўйича маълумотни текширишни топширди.

Шунингдек ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари айбдорларни топиб, ҳимояга олинган табиат ўрмонидаги дарахтларни кесганларга нисбатан «энг оғир чораларни» кўриши керак.

Премьер-министр Сапар Исаков ўз фейсбугида Жууку қапчиғайида Тянь-Шань қарағайлари ноқонуний кесилаётганини ёзган фаол Влад Ушаковнинг билдирувига эътибор қаратган.

«Қишда қапчиғайларда "чоочун" кўзлар камайиб, маҳаллий ўрмончилар билан табиатни муҳофаза қилиш министрликлари амалдорларининг қўллови остида овчилик кесишларнинг вақти келади», — деб ёзган у.

Иссиқ кўл вилоятидаги Жууку қапчиғайи алоҳида ҳимояга олинган табиат комплекси бўлиб ҳисобланади. Бу ерда дарахтларни кесишга, ҳайвонларни отиш ва шахсий уйлар қуриш таъқиқланган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева