Қозоғистонда Қирғизистондаги 2010-йили бўлган апрель инқилоби ҳақида ҳужжатли фильм тасвирга олди. Фильмда қозоқ ва қирғиз сиёсатчилари, унинг ичида қулатилган президент Курманбек Бакиев билан собиқ давлат раҳбари Роза Отунбаева қатнашишган. Фильмда Бакиев Нурсултан Назарбаевнинг қўллови билан Қирғизистондан қандай чиқарилгани бўйича батафсил айтилади.

Қозоғистоннинг «Хабар» давлат ахборот агентлигининг «Тинчлик ўрнатиш миссияси. Қирғиз инқилоби» фильми Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбаев фондининг ёрдами билан тасвирга олинган.

Журналистлар ўзларининг фильмида 2010-йилдаги апрель инқилоби воқеаларини айтиб бериб, Қирғизистоннинг қочқин президенти Курманбек Бакиевни қутқариш (уларнинг версияси бўйича) қандай бўлганини батафсил баён қилишади.

«Клооп» фильмнинг энг қизиқарли жойларига тўхталиб, унинг қисқача мазмунини айтиб беради. Фильм баёни..

2010-йилнинг 7-апрелида Бишкекдаги Оқ уйни ҳужум билан олишди. Махсус хизматлар билан мухолифат вакиллари «Аҳамиятсиз қирғинда йўқ бўлиб кетишди». Фақатгина шифокорлар ишлашди. 8-апрелга ўтар кечаси «жиноий ва талончи гуруҳлар» савдо марказларини, дўконларни, ёқилғи қуйиш шаҳобчаларини, қолаверса дорихоналарни ҳам тўнашди.

Бакиев тартибсизликлар вақтида пойтахтдан кетиб, ўзига яқин бўлган жанубга борди. Бу ерда президентнинг легитимлилигини охиригача ҳимоя қилишга тайёр турган унинг тарафдорлари бор. Бакиев митинг йиғилиб, жанубда ҳукумат органлари пайдо бўлиб, пойтахтни Бишкекдан Ўшга ўтказиш мумкин деб билдирди.

Курманбек Бакиев, Қирғизистоннинг собиқ президенти: «Очиқ айтганда, мен махсус хизматларнинг, ҳуқуқ тартибот органларининг ишига кам эътибор қаратганман. Ўша вақтгача бизда митинглар жуда кўп бўлиб, бизнинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг тайёргарлиги бўш бўлиб қолган эди. Улар аҳоли чиқиб, қичқириб-сўзлагандан кейин тарқаб кетувчи навбатдаги митинг деб ҳисоблашган. Бу эса яхши тайёрланган, ҳақиқий қуролли давлат тўнтарилиши бўлган».

«Кутилмаган» жанубдаги аҳолини бирлаштирган, тадбиркорлар ва элита вакиллари ўша вақтда президент Бакивни қўллашга тайёрланишган. У «ҳеч қачон» ўзининг ваколатиларидан воз кечишга тайёрланган эмас ва охиригача туришни кўзлаган. Ўлкада  шимол-жанубга бўлиниш хавфи яралган.

Курманбек Бакиев: «Мен иккинчи-учинчи кунлари атрофимда жуда кўп одамлар йиғила бошлганини сеза бошладим. Очиқ айтганда, ўша одамлар жуда агрессив кайфиятда бўлишган.Ҳатто мен уларнинг айримлари қуролли эканлигини сезганман».

Президент жанубда бўлган вақтида премьер-министр хизматдан кетиб, Бишкекда Роза Отунбаева раҳбарлигида муваққат ҳукумат тузишган. У журналистга берган интервьюсида «агар Бакиев ўлкадан чиқиб кетмаганда, фуқаролар уруши бошланиб кетиши мумкин эди » деб айтиб берди.

Курманбек Бакиев: «Тарафдорларим билан менинг кучим етарли эди ва бу бўлиши мумкин эди. Агар мен бунга йўл қўйганимда, ҳудудий низо ҳам бўлиши мумкин эди. Фуқаролар урушининг чиқиши реал хавф бўлган».

Қирғизистондаги сиёсий инқироз Қозоғистон ҳукуматини хавотирлантирмасдан қолмас эди — у бир неча кун «нотинч ҳудуд» бўлиб қолган Қирғизистон билан бўлган чегарада назоратни кучайтирган. Асосан жиноятчилардан иборат қуролли тизимлар у ердаги ҳарбий қисмлардан қуролларни тўнаб кетишган.  Ҳар истаган одам ҳужжатсиз ва «ортиқча саволларсиз» Калашников автоматини юз долларга сотиб оларди.

Ўша вақтда ЕХҲТнинг Остонадаги саммитида Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбаев «вазиятни барқарорлаштириш учун барча тегишли чоралар кўрилиши кераклигини» айтиб, ўзига воситачилик хизматини олади. Кейинчалик Вашингтондаги саммитда Назарбаев Қирғизистондаги вазиятни дипломатик йўл билан ҳал қилиш борасидаги ўзи ўйлаб топган усулни таклиф қилади.

Адилбек Жаксибеков, Қозоғистоннинг собиқ мудофаа министри ва ҳозирда Назарбаевнинг президент аппаратининг етакчиси: «Бизни президентга бу масала билан шуғулланган икки етакчи ўлканинг лидерлари мурожаат қилишган — АҚШ президенти Барак Обама ва Россия раҳбари Дмитрий Медведев. Биринчи навбатда лидер қатори, вазияини билган етакчи қатори, обрўли президент ва бундай масалалар бўйича мутахассис қатори мурожаат қилишган».

Обама ва Медведев Бакиевни Қирғизистондан чиқариш бўйича операцияни уюштириб, унга раҳбарлик қилишни илтимос қилишади. Улар биргина Назарбаев муваққат ҳукуматни бундай қадамга боришга ишонтира олишини билишарди.

Роза Отунбаева, Қирғизистоннинг собиқ президенти: «Барчаси [вақтли ҳукумат вакиллари] турли фикрларни билдиришган. Бири айтди: мен бу  нарсага аралашмайман […]. Бошқалари ҳам бу нарсадан силлиқ четлашди. Бироқ қарор қабул қилиш керак эди. Мен вақтли ҳукумат раҳбари қатори шундай қарорни қабул қилдим».

Бакиевни ўлкадан чиқаришнинг асосий шарти — уни ўз истаги билан хокимиятдан кетиши бўлган. Ва айнан шу Отунбаевани рози бўлишига сабаб бўлган. Қарор қабул қилишда охирги ролни Нурсултан Назарбаевнинг сўзи ўйнаган. Қозоғистонда Бакиевнинг чиқарилишига №04 махсус ҳарбий борт тайёрланган.

Адилбек Жаксибеков: «Бакиев уни Ўшда қўлга олишади деб ўйлаган, сабаби у жанубда вазиятни назоратга олмаган. Биз Ўш аэропортида ўша вақтда муваққат ҳукумат томонида бўлган ИИМнинг ички ҳарбийлар бригадаси турганини билганмиз. Бакиев у ерга боролмайди ва у ердан ҳеч қандай фойда йўқ деб ҳисоблаган».

Қозоқ разведкаси Жалолободдаги аэропорт ҳарбий самолётини қабул қилишини аниқлаган, Ўшда эса ҳақиқатдан ҳам Бакиевнинг ўзига ва самолётнинг экипажига пистирма тайёрлашган. Қозоқ учувчисининг вазифаси — Қирғизистонга бориб, қочқин президентни олиб, Таразга қайтиш. Жаксибеков қирғизистонликлар «қуритувчи самолёт билан бизнинг самолётни уриши» мумкин эди дейди.

Самолёт Жалолободга қўнгандан кейин қуролли одамлар самолётни қуршаб олишди. Қоронғи тушиб бораётган, ҳавода кучланиш сезилиб турди. Бир неча дақиқадан кейин узоқдан катта тезликда келаётган қора жип кўринди. У самолёт олдига тўхтаб, машинадан Курманбек Бакиев, унинг аёли ва икки ёш боласи тушишди. Президент ўлкадан фақат сумкаси билан кетган.

Курманбек Бакиев: «Нима билан бўлсам, ўша билан кетдим. Мен билмадим балки табаррук қатори мени кийимларимни, пайпоқ, ич кийимларимни олишгандир. Мен идиш-товоқ ҳақида айтмасам ҳам бўлади. […] Очиқ айтишдан уяламан».

Игорь Белин, учувчи: «У хафа, ўйга чўмган, ғамда эди. У ҳарбийларни олдига келиб, миннатдорчилик сўзларини айтиб, улар билан хайрлашди».

Самолёт уча бошлаганда аэпортга тўсиқлар ортидан бир гуруҳ одамлар кира бошлади. Уларнинг ким эканлиги номаълум — Бакиевнинг тарафдорларими ёки махсус хизматнинг вакилларими. Бироқ шунга қарамай борт ҳавога кўтарилиб, Бакиев қозоқнинг Таразасига келиб қўнди.

Бакиев шок ҳолатда бўлиб, қаерда эканлигини тушунмаган. Уни оиласи билан шаҳар четидаги маҳфий меҳмонхонага етказишди. Меҳмонхона мустаҳкам ва кучли назоратда эди.

Канат Бозумбаев, ўша вақтдаги Жамбил вилоятининг ҳокими: «Мен билганман, у Қозоғистонга келиши билан хизматдан кетиши бўйича аризасини ёзиши керак эди. Икки соатдан кейин мен ундан эҳтиётлик билан сўрадим: "Ака, Курманбек Салиевич, сиз бир нарсани ёзишингизни биламан, мен уни олиб кетиб ўтказиб беришим керак". У биринчи сўз нима ҳақида бўлаётганини тушунмай турди. Кейин қоғоз қалам олиб келишни илтимос қилиб, барчамизни чиқиб туришимизни ўтинди».

Курманбек Салиевич хизматдан кетиш бўйича аризасини ёзди. У бу нарсани қилишини айтди, сабаби «ўлкани бундай ҳолатда ушлаб туриб бўлмайди. Бу ҳужжатни шахсан Роза Отунбаеванинг қўлига етказишди».

Роза Отунбаева: «Мени фикримча, бутун дунёдаги ривожланишда биз барибир маргинал бўлиб қолаверамиз шекилли. Ўша вақтда Нурсултан Абишевич [Назарбаев] балки ўз билими, ўз ақл-идроки, қудрати билан ўнлаган турли илмий-тадқиқот институтларни алмаштиролса керак. У бизнинг республикани, бизнинг ҳудудни яхши билади. У қирғизларнинг феълини яхши билади, у бизнинг ўлкаларни, бизнинг ҳудудни ривожланиш йўналишини билади. Шу сабабли бундай қарор пухта ўйланган, ўз вақтида бўлган».

Бакиев президент Лекашенконинг чақируви билан Беларусияга учиб келиб, Минскда «сиёсий муҳожирлар» мақоми билан яшамоқда. У Белорус фуқаролигини олиб, президент Лукашенконинг шахсий ҳимоясида. Бакиев китоб ёзиб, ватанига қайтиш умидида.

Курманбек Бакиев: «Ўйлайман, вақти келади, шунда мен ватанимга қайтаман. Сўнги вақтларда тушимда доим тоғларни кўра бошладим. Тоғларни кўраман. Бир неча марта қишки тоғларни кўрдим. Оппоқ-оппоқ баланд қорлар. Яшил тоғлар. Тушимда доим кўп одамларни кўраман».

Роза Отунбаева: «Нурсултан Абишевич доим жуда ақлли, прагматик назар билан, айтмоқчиманки, жуда жиққат билан ҳар сафар биз шу ерда, ёнингиздамиз. Биз сизларни ёлғизлатмаймиз. Биз ёрдам берамиз деб билдирган. У бу нарсани очиқ қўллик билан қилиб, бугунги кунгача ҳам давом эттирмоқда».

Нурсултан Назарбаев, Қозоғистон президенти: «Давлатнинг мустақиллигини эълон қилиш — бир иш. Мустақилликни эса мустаҳкамлаб, ушлаб қолиш — бу алоҳида бир иш».

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги тирбандликлар

Қозоқ ҳужжатли фильми Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасидаги дипломатик можаро вақтида тасвирга олинган — ўлкалар ўртасидаги муносабат октябрда сустлашган. Энди собиқ деб аталган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 7-октябрда Қозоғистон ҳукуматини танқид қилган — уларнинг ўлканинг «бойлигини ўғирлаш» ва шунингдек «Бакиевни яхши кўриш бўйича айблаган.

«Бакиевлар бугунги кунгача уларникида, Олмотада ўз байрамларини ўтказишади. Мен бир неча марта Қозоғистоннинг энг юқори мақомли шахсларидан  Бакиев одамларни отиб тўғри қилган деганларини эшитганман», — деб айтган ўшанда Атамбаев.

Бу сўзи билан Атамбаев Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбаевнинг ўша вақтда Қирғизистоннинг президентлик лавозимига номзод бўлаётган Омурбек Бабанов билан бўлган учрашувига реакция қилган. Бабанов —  натижада қирғиз президенти бўлиб қолган Атамбаевнинг ўринбосари — Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақиби бўлган эжи.

Атамбаевнинг танқидларидан кейин Қозоғистон қирғиз-қозоқ чегарасидаги назоратни кучайтирган — 10-октябрдан бошлаб назорат ўтказиш бекатларида одамларнинг узоқ навбат кутишлари юзага келиб, юзлаган оғир машиналари тирбандликда туриб қолган. Қозоқ ҳукумати назоратни кучайтирилишини контрабанда ва ноқонуний импорт билан курашиш деб тушунтиришган.

Шундан сўнг Атамбаев Қозоғистон ҳукуматини Қирғизистоннни «қамалга» олишга ва ЕОИИни қулатиш ҳаракати бўйича айблаган. Қозоғистон сенатининг спикери Атамбаевнинг сўзларини «долулануу» ва «бош жана популисттик» деб аташган.

30-ноябрда Қирғизистоннинг янги президенти Сооронбай Жээнбеков Назарбаев билан учрашди. Улар қирғиз-қозоқ чегарасидаги муаммони ҳал қилишга ёрдам берадиган «йўл харитасига» қўл қўйишга келишишган.

Муаллиф: Рустам Халимов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here