Инаугурация маросими «Ала-Арча» давлат қароргоҳида ўтди. Жээнбеков Қирғизистон халқи олдида онт ичиб, давлат раҳбарининг ваколатларини Алмазбек Атамбаевдан қабул қилиб олди.

Жээнбеков Конституциянинг қонунларига амал қилиб, давлат бирлигини сақлашни ваъда қилди ва йиғилганлар қошида онт берди. Ўз нутқида у сайловчилар билан ҚСДПдаги партиядошларига миннатдорчилик билдириб, Атамбаев бошлаган йўлни давом эттиришини қўшимча қилди.

Унинг айтишича, Қирғизистон Марказий Осиё давлатлари билан хамкорликни мустаҳкамлашни давом эттиради. «Европа иттифоқи билан яқин диолог давом эттиралид. Туркия ва АҚШ билан хамкорлик режа асосида ривожлантирилади», — деди у.

Президент ўз сўзида қонун устиворлигини ўрнатиб, коррупция билан курашишни давом эттиришни ваъда қилди. «Эл ҳукуматга катта ишонч билан муомала қила бошлади, чунки эртами ё кеми "ўғри қамоқда ўтиради"», — деб билдирди Жээнбеков.

Жээнбеков билдиришича, унинг биринчи фармони собиқ президент Алмазбек Атамбаевга «Қирғиз Республикасининг Қаҳрамони» унвони билан унга «Ак-Шумкар» орденини топшириш бўлади.

« Қирғизистон билан унинг элига хизмат ўтагани учун, донолик ва узоқни кўра олгани учун », — деди янги президент.

Жээнбековдан кейин сўз навбатини Атамбаев олди. Унинг билдиришича, сайлов «холис ва шаффоф» бўлиб ўтган. Собиқ президент Жээнбековни хизматни бошлаши билан табриклаб, унга муваффақиятлар тилади.

Атамбаевнинг айтишича, унинг президентлик муддати «оғир» кечди, лекин бу «тубдан ўзгаришнинг олти йили» бўлган.

«Халқаро сиёсий таҳлилчилар Қирғизистон парчаланиб йўқ бўлади деб айтишган, лекин бундай бўлмади. Ҳозирда биз чинакам мустақил давлат бўлдик. Мен ўз ҳалқимга миннатдорчилик билдираман», — деди Атамбаев.

Шунингдек, у қирғизистонликлардан умидларини оқлай олмай қолган бўлса кечирим сўради.

«Мен эл ва худо олдида ростгўй бўлишга харакат қилдим. Мен Қирғизистон келажагига ишонаман. Биз ҳеч қачон ортга жилмаймиз, энди фақатгина олдинга. Мен Сооранбай Шарипович халол ва адолатли ишлашига ишонаман», — деб билдирди Атамбаев.

Атамбаев ўз сўзининг сўнгида Жээнбековга «Соке дўстим» деб айтилган шеър мисраларини ўқиб, унга оқ йўл тилади.

Шундан сўнг президентлар  Жогорку Кенешнинг биносига кетишди, у ерда Жээнбеков Миллий гвардиянинг парадини қабул қилади, Атамбаев эса унга ўз иш кабинетини ўтказиб беради.

Муаллиф: Рустам Халимов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here