Премьер-министр Сапар Исаков билдиришича, Ўзбекистон «Қамбар-Ота-1» ГЭСини қуришда ҳамкор бўлмоқчи. Ўзбек президенти Шавкат Мирзиёев сентябрь ойида Қирғизистонга бўлган иш сафари вақтида Ўзбекистонни ГЭС қуришга қатнашишини билдирган.

Исаков парламент йиғинида билдиришича, ўзбек томон икки ўлка президентлари ўртасидаги сўзлашувлардан кейин ГЭС қуришда ҳамкор бўлмоқчи эканлигини очиқлаган.

«Бу вақтгача улар “Камбар-Ота-1” ГЭСни қурилишига қарши бўлишган. Энди улар бизни қўллашмоқда. Ўзбекистон "Бу лойиҳада биз ягона ҳиссадор бўлгимиз келади" деб ўз фикрини очиқлади. Қирғизистон билан Ўзбекистон бу ГЭСни бизнинг бошқа қўшниларимиз билан бирга қуриши керак», — деди Исаков.

Ҳукуматнинг матбуот котиби Урмат Кабылова «Клооп»га билдиришича, ҳукуматга ҳозирча Ўзбекистондан расмий таклиф тушмаган.

«Ўзбекистон “Камбар-Ота-1” ГЭСини қуришда ҳамкор бўлишга тайёрлиги билан истагини очиқлади. Бироқ ҳукуматга расмий мурожаат ҳозирча тушмаган. Балки яқинда расмий таклиф олармиз», — деди Кабылова.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5-6-сенбярда ўзининг Қирғизистонга бўлган биринчи сафари вақтида ўлкалар сув масаласи ва Қамбар-Ота ГЭСи бўйича «жиддий келишишганини» билдирган.

«[Қирғизистон президенти] Алмазбек Шаршенович бирорта ҳам станция Ўзбекистонни иштироксиз қолдирмаслигини айтди. Мен тўлиғи билан маъқулман, биз молиялаш бўйича фаол иштирок этамиз, Қамбар-Ота ГЭСини бирга қурамиз, сабаби у бизга керак. Бу икки ўлка учун фойдали», — деб билдирган у.

Атамбаев россиялик «РусГидро» компанияси билан шартномани бекор қилиш ҳақида билдирганидан сўнг 2015-йилнинг охиридан бошлаб Қамбар-Ота 1-ГЭСнини қурилиши тўхтатилган.

Келишув бўйича россиялик компания Юқори Норин ГЭС каскадларини қуриши керак эди, бироқ у ҳам лойиҳани якунига етказмаган.

Қирғизистон шартномани бир томонлама бекор қилгани учун «РусГидро» компаниясига 37 млн АҚШ доллар қарз бўлиб қолган.

Муаллиф: Эльвира Акимова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here