«Ата Мекен» мухолифат фракциясининг депутати Сайдулла Нишанов кетаётган президент Алмазбек Атамбаевга Қирғизистон қаҳрамони номи топширишни таклиф қилди.

Нишанов парламент йиғинида билдиришича, Атамбаевга Қирғизистон қаҳрамони номини бериш керак, сабаби у «ўлка учун кўп нарса қилган».

«Алмазбек Шаршеновичнинг амалга оширган ишлари кўп бўлди. Кўпчилиги тарихда қоладиган бўлди. Масалан, Шимол-жануб муқобил йўли, Датка-Кемин линияси. Энг охиргиси мана яқинда сайлов бўлиб ўтди, дунёдаги энг ривожланган ўлкалар қаторига киритдик. Биз вақтида сайловни кўрганмиз, бир овоз, бир сайловчи эмас, бир сайловчи юз овоз бўлган. Карусель деганлар бўлган. Шуларнинг барчаси дунёни лол қолдирган аҳволга олиб келди. Шу сабабли мен ўйлайманки Алмазбек Шаршеновичнинг меҳнати 50-100 йилдан кейин ҳам тарихда қолади деб ўйлайман», — деди Нишанов.

«Ата Мекен» фракцияси котибиятидан «Клооп» мухбирига билдиришича, улар Нишанов таклифига изоҳ беришмайди.

Унинг фракциядаги ҳамкасби Садик Шер-Нияз депутатнинг билдирувини «шахсий ташаббус» деб атади.

«Мен бу таклифлар ҳар кимнинг шахсий иши деб ўйлайман. Агар Сайдулла Нишанов шундай деб билдирса, демак у парламентда ўз фикрини очиқлади. Бу нарсадан бирор бир сиёсий хулоса чиқаришнинг кераги йўқ, депутатнинг шахсий ташаббуси», — деди у «Клооп»га берган интервьюсида.

Муаллиф: Эльвира Акимова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here