Президент Алмазбек Атамбаев Толкунбек Абдигуловни Қирғизистоннинг вице-премьер-министрлигига тайинлаш бўйича фармонни имзолади.

Атамбаев Абдигуловни вице-премьер-министрлик хизматига тайинлаш бўйича фармонга 23-ноябрда қўл қўйди. Премьер-министр Сапар Исаковнинг айтишича, Абдигуловнинг тасарруфида иқтисод масалалари бўлади.

Бу вақтгача Абдигулов бундан юқорироқ биринчи вице-премьер-министрлик хизматида ишлаган эди. Толкунбек Абдигулов биринчи вице-премьерлик хизматига Темир Жумкадиров йўл ҳодисасида ҳалок бўлгандан кейин 10-октябрда киришган. Шунингдек у Президентлик сайловига тайёрланиш ва ўтказиш бўйича республика штабига раҳбарлик қилган.

Ҳукуматга келгунча Абдигулов беш йил оралиғида миллий банкни бошқарган.

Муаллиф: Гулжан Эшбаева

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here