Атамбаев: Агар мен Қозоғистон ҳукуматини танқид қилмасам, сайловда Бабанов ғолиб бўларди

267

Президент Алмазбек Атамбаев билдиришича, қозоқ ҳукуматини 15-октябрда ўтган сайловда уларнинг «югурдаги» ғолиб бўлмаслиги учун танқид қилган. «Югурдак» деган сўз орқали президент ҳукумат номзоди Сооронбай Жээнбековдан мағлуб бўлган Омурбек Бабановни назарда тутмоқчи бўлган.

Атамбаев маданият ходимларига давлат мукофотларини топшириш маросимида агар у 7-октябрда Қозоғистон ҳукуматини танқид қилмаганда, Қирғизистон сайловида ғалабани олтинчи рақамда келаётган Омурбек Бабанов ғолиб бўлиши мумкин бўлган.

«Агар мен ўша вақтда ҳеч нима демай, БМТда сўзласам ва бу ерда мукофотларни топширишда (7-октябрда ўқитувчиларга мукофотларни топшириш — ред.) балки бизни ҳозир рўйхатдаги олтинчи рақамдаги "шестерка" бошқарарди», — деб билдирди Атамбаев.

Унинг айтишича, у айтилган танқидлар сабабли «Назарбаев уни ҳеч қачон кечирмаслигини» билган. Шунингдек президент билдиришича, «жуда ҳиссиётли, бироқ ўйланиб» сўзлайди.

«Лекин, кўпчилик ўйлайди: Атамбаев яна бир нарсани бошлади деб […] Агар мен бирор нарса қилаётган бўлсам, мен жуда кучли душманларни топаётганимни тушунганман», — деди Атамбаев.

Давлат раҳбари Қирғизистон «буюк қўшнилар», Россия ва Хитой билан дўстлик алоқаларини қўллаши керак деди.

Атамбаев бу вақтгача қозоқ ҳукуматини Қирғизистонга ўзининг номзодини «тиқиштириш»да айблаган вақтда Бабанов ҳақида Қозоғистоннинг «югурдаги» деб айтган эди. У кейинчалик билдиришича, «уларнинг югурдаги қамоқда ўтиради», Қирғизистон давлат раҳбари бўлмайди.

Атамбаев томонидан қозоқ ҳукуматини танқид қилишга сайлов жараёни вақтида Бабановнинг Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбаев билан бўлган учрашуви сабаб бўлган.

Муаллиф: Рустам Халимов