Олий суд Текебаевга чиққан ҳукмни кучда қолдирди

491

Олий суднинг судьяси мухолифатчи Омурбек Текебаевнинг 4,5 йиллик қамоқ муддатини кучида қолдирди. Текебаевни «Мегаком» алоқа операторини бошқаришга имкон бериш учун россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан пора олиш бўйича айбдор деб топишган.

Олий суд мухолифатчи сиёсатчилар Омурбек Текебаев билан Дүйшонкул Чотоновга чиқарилган ҳукмни кучида қолдирди. Биринчи май район суди август ойида мулкларини давлат ҳисобига ўтказиш билан уларни саккиз йилга озодликдан маҳрум қилган. Амнистия қўлланилгандан сўнг сиёсатчиларнинг қамоқ муддати тўрт ярим йилга қисқартирилган.

Адвокат Канат Хасанов суддан Текебаевни тўлиғи билан оқлаб, жиноий ишини қўшимча тергов учун район судига юборишни илтимос қилди.

«Жиноий ишда айб исботланмаган. Ишда жиноят белгилари йўқ. Қолаверса, Маевский айтган нарсалар бўлмаган. Жиноий иш биргина Маевскийнинг сўзлари асосида тўқилган. Шу сабабли мен ўзимни ҳимоямга олган одамларни оқлашни илтимос қиламан», — деди у.

Прокурорлар аксинча, суддан жазони кучайтириб, Текебаев олган амнистияни бекор қилишни илтимоф қилишди.

«Текебаев айбдор деб топилган модда алоҳида оғир жиноят деб ҳисобланади. Шунга қарамай уни қилган жиноий ишининг оғирлиги ноқонуний пул топишни кўзлаб, ғаразлик билан амалга оширилгани ҳисобга олинмай, енгил жазо берилган, — деб билдирди прокурорларнинг бири.

Прокурорнинг айтишича, қонун бўйича хизмат вақтида жиноий қилган одамларга нисбатан амнистия қўллаб бўлмайди.

Текебаевнинг иши

Бишкекнинг Биринчи май район суди Текебаевни россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан бир миллион доллар миқдорида пора олиш бўйича 2017-йилнинг 16-августида айбдор деб топган.

Тергов версияси бўйича Текебаев пулни олгандан кейин Маевскийга «Мегаком» алоқа операторини бошқаришга имкон бериши керак бўлган. Чотонов эса пора олишда воситачилик қилган.

Сиёсатчининг адвокатлари ҳукм бўйича арзланишган, бироқ Бишкек шаҳар суди биринчи инстанция қарорини ўз кучида қолдирган.

Текебаев ўзига қўйилган айбни инкор қилиб, бу ишни ҳукуматни «сиёсий буйруғи» деб келади.

Мухолифатчиларни 2017-йилнинг февралида унинг Қирғизистон ҳукумати билан президент Алмазбек Атамбаевнинг номига айтган танқидлари шартида қамоққа олишган.

Муаллиф: Анна Капушенко