Президент Алмазбек Атамбаев сайлов вақтида ҳукумат серверида бўлган samara.kg сайти бўйича «Клооп»нинг журналистик текширувини «провокация» деб атади. Атамбаев бу иш бўйича МХДҚ текширув олиб бораётганини қўшимча қилди.

Атамбаев «Клооп» мухбирининг «Самара» бўйича саволига жавоб бераётиб, журналистик текширув билан унинг натижаларини «провокация» деб атади.

«Самара (ёки samara.kg)» — сайлов вақтида давлат рўйхатга олиш хизматининг (ДРХ) ҳукумат сервери таркибида бўлган ва сайловчиларнинг шахсий маълумотларига эга бўлган хусусий сайт. Бу сайт асосан президент сайловида ғолиб бўлган ҳукумат номзоди Сооронбай Жээнбековнинг сайлов олди штаби билан боғлиқ бўлиши мумкин.

«"Клоп"даги ўртоқлар, у билан МХДҚ шуғуллана бошлади. Мана кўрасизлар у ерда алоқа Сооронбай Жээнбеков билан эмас, сизлар томонга бурилиб қолиши мумкин. МХДҚ бу билан шуғулланмоқда. Бу уюштирилган махсус провокация… Келинглар, текширувнинг натижасини кутиб турайлик», — деб билдирди Атамбаев.

Шу матбуот анжуманида Атамбаев билдиришича, маълумотларнинг хавфсизлиги учун ОАВлар жиноий жавобгарликни ўз зиммасига олишади. «Агар ОАВ маълумотларнинг хавфсизлигига кафолат бераётса, улар бунинг учун жиноий жавобгарликни зиммасига олишади», — деди Атамбаев.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасидан «Клооп»нинг мухбирига «Самара» бўйича текширув олиб борилаётганини тасдиқлашди.

«Самара» бўйича текширув муаллифларидан бири Ринат Тухватшиннинг изоҳи:

«Мен давлат ғазабни келтирувчи мазкур хиёнатни текшира бошлаганидан жуда хурсандман. МХДҚ томонидан текширув жамоатчилик учун очиқ бўлмаган тарзда олиб борилаётгани эса ёмон. Биз текширув олиб борилаётгани бўйича биринчи марта яширин манбаадан эшитдик. Атамбаев — текширув ҳақиқатдан ҳам олиб борилаётганини тасдиқлаган биринчи амалдор.

Биз текширув диққат билан олиб борилишидан умид қиламиз. 48 соатга етмай якунланган ДРХнинг ички текширувидай эмас.

Атамбаевнинг сўзига кўра, у олиб борилаётганини билади ва айрим майда-чуйдалар ёки дастлабки натижалар билан таниш. Бироқ МХДҚ ходимлари текширув муаллифлари ва барча далиллар қўлида бўлган швециялик рақамли криминалистлар билан алоқаси йўқлигини ҳисобга олганда бу бир оз ҳайрон қолдирувчи.

Шунингдек биз бу текширув адолатли бўлишига умид қиламиз. Бироқ Атамбаевнинг жамоатчилик олдида «провокация» ва «танадаги “клоп”лар» деган сўзлари салбий нарсаларни англатади».

Самарагейт

«Клооп» журналистлари 26-октябрда ДРХнинг серверини ўтган президент сайловига таъсир қилиш ҳаракати учун қўлланилгани ҳақида текширув чиқарган.

Текширувнинг муаллифлари швециялик Qurium фондининг рақамли криминалистлари билан биргаликда президентлик сайловидаги ташвиқот ишлари вақтида Қирғизистон ҳукуматининг сервери бир ой оралиғида ўзига samara.kg деган нодавлат сайти бўлганини исботлашган.

Текширув чиқарилгандан кейин ДРХ олиб борилган текширувлар натижасида «давлат серверларида ҳеч қандай шахсий сат бўлмаганини» ва ДРХ «мутахассислар веб-серверларнинг ишига сиртдан таъсир қилишни топишмаган» деб билдириб, инкор қилишни талаб қилган.

Ўз навбатида текширувнинг муаллифлари билдиришича, аввал улар ДРХнинг серверлерига ҳужумлар ҳақида ёзишмаган, ДРХ ўз жавоби билан «Самара»нинг ишлаши ўз ходимларини таъмирлаши мумкин деган версияни (ёки ДРХнинг серверига бевосита кириш имкони бор деган одамлар) тасдиқлади.

ДРХ «Самара» бўйича текширув учун «Клооп»ни судга беришини эълон қилиб, мақолани «тахмин ва иллюзия» деб атаган. Нашр таҳририяти бу билдирувни масаланинг ўзагидан эътиборни бошқа томонга буриб, мустақил ОАВга босим ўтказиш ҳаракати қатори қабул қилган. Текширув эълон қилинаётган вақтда муаасаса Kloop.kgни судга бермаган эди.

Текширувнинг муаллифлари миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (МХДҚ), Ички ишлар министрлигин (ИИМ) ва бош прокуратурани ДРХ фаолиятига нисбатан текширишга чақиришди.

Муаллиф: Рустам Халимов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here