Сооронбай Жээнбеков ўзининг илк интервьюсида нималар ҳақида гапирди?

749

Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Сооронбай Жээнбеков россиялик «РИА Новости» нашрига президентлик сайловидан кейин ўзининг биринчи интервьюсини берди. Жээнбеков Қирғизистоннинг президентлик сайловини «очиқ ўтди» деб атади. У қирғиз-қозоқ чегарасидаги муаммолар тез орада хал бўлишини билдириб, шу билан бирга рус тилининг мақомини сақлашни ваъда қилди.

Президент сайлови ҳақида  

Жээнбековнинг фикрича, Қирғизистонда «адолатли ва очиқ» сайловни таъминлаш учун «катта» иш бажарилди. Унинг фикрича, овоз беришнинг электрон тизими «ирғитишлар билан каруселларни» олдини олиш имконини берган.

У ўтган президент сайловини 2009-йилдаги овоз беришлар натижаси «олдиндан аҳл қилинган» сайлов билан солиштирди. Жээнбеков ўтган сайловда «барча номзодлар учун бир хил шароитлар яратилган» деб ҳисоблайди.

«Ҳеч бир номзод сайлов натижасини олдиндан айтолмаган. Ҳар биримиз халқ танловига умид қилганмиз», — деди Жээнбеков.

Жээнбековнинг айтишича, уни овозларни сотиб олиш факти хафа қилган, бироқ «Қирғизитон эли қайтадан ўз сиёсий етуклигини кўрсатди».

Сооронбай Жээнбеков президент сайловида. Сурат: Даниль Усманов.

«Ёш ҳукумат» билан ишлаш

1-декабрда президентнинг мухтор вакили ваколатлари бўйича Конституцияга киритилган ўзгартиришлар кучга киришига қарамай, Жээнбеков давлат раҳбаридан ташқари ҳеч ким ҳукумат қисмларининг ҳаракатларини координация қила олмайди деб ҳисоблайди.

«Конституциядаги ўзгартиришлар ўлкада кучли президент, кучли парламент, барқарор ҳукумат, аввалгига қараганда мустақил ва масъулиятли суд тизими бўлишига йўналтирилган», — деди у.

Жээнбековнинг билдиришича, янги ҳукуматда жиддий ислоҳатларни кўзлаган «ёш мутахассислар» кўп. Бироқ, унинг фикрича, «ёш» ҳукумат президентнинг кучли қўлловига мухтож бўлмоқда.

«Агар президент ислоҳатларнинг кафолати деб ҳисобланса, премьер уларнинг ҳаракатлантирувчи кучи, мотори бўлиши керак», — деб билдирди Жээнбеков.

Жээнбеков ёшларнинг «Мен Қирғизистонга сармоя қиламан» форумида. Сурат: K-News.

Қирғизистоннинг Қозоғистон ва Россия билан муносабати

Сайланган президентнинг айтишича, Қирғизистон ва Қозоғистон ҳукуматининг ўртасидаги муаммолар яқин орада ҳал қилинади.

«Ҳозирда муаммолар вақтинча сифатга эга, бундан ташқари томонлар уларни йўлга солиш бўйича бир қанча сўзлашувларни олиб боришган. Яқин орада барча бўлган масалалар ҳал қилинади деб ишонаман», — деди у.

Қирғиз президенти Алмазбек Атамбаевнинг қозоқ ҳукуматига нисбатан айтган танқидий фикрлардан кейин Қозоғистон чегарадаги назоратни кучайтирган, шу сабабли узоқ навбат кутишлар бўлиб, автотирбандликлар юзага кела бошлаган.

Сооронбай Жээнбеков билан Нурсултан Назарбаев. Сурат: Қозоғистон президентининг матбуот хизмати.

Шунингдек, Жээнбеков Россия Қирғизистоннинг «асосий стратегик ҳамкори» қатори қолишини билдирди. У президентлик хизматида бундан буён ҳам қирғиз-рус ҳамкорлигини мустаҳкамлашни давом эттиришини қўшимча қилди.

«Асосан бизга бундан буён яна сиёсий диалогни, хавфсизликни таъминлаган ҳамкорликни ривожлантириб, савдо-иқтисодий ва сармоявий ўзаро ҳамкорликни жонлантириб, шу билан бирга маданий-гуманитар ҳамкорликка кўмаклашишимиз зарур», — деди у.

Унинг айтишича, рус тилини Қирғизистонда расмий мақоми сақланади, сабаби бу «дўстлик ва БМТ тилларининг бири».

«Мен учун ва бошқа кўплаган қирғизистонликлар учун ҳам рус тили билим, адабиёт билан санъатнинг ва илмнинг катта дунёсига ойна бўлиб қолган», — деди Жээнбеков.

Владимир Путин билан Сооронбай Жээнбеков. Сурат: Sputnik / Алексей Никольский

Қирғизистоннинг МДҲ билан ЕОИИдаги келажаги ҳақида

Жээнбековнинг айтишича, МДҲ — бу  постсовет минтақасидаги «асосий диалог майдони», бироқ ташкилотнинг ишини «замон талабига мослаш керак».

Янги сайланган президентнинг фикрича, Қирғизистон иқтисодни ривожлантириш учун ЕОИИга қўшилган. У бу ташкилотнинг келажаги порлоқ деб ҳисоблайди, бироқ «аъзо давлатлар иқтисодининг турли даражаси, шунингдек ички рақобат иттифоқ фаолиятига ўзининг ўзгартиришларини киритмоқда».

«Барча расмий  эришилган сўзлашувлар, қўл қўйилган шартномалар тўлиқ ишлаши керак. Шундагина ЕОИИ биргаликда мақсадга етади», — деди Жээнбеков.

Жээнбеков Белорусиядаги Евроосиё ҳукуматлар аро кенгашининг йиғинида. Сурат: Қирғиз Республикаси ҳукумати аппаратининг сайти.

Ташқи сиёсат ҳақида

Жээнбеков БМТ билан халқаро ташкилотлар «Қирғизистонни Евроосиё минтақасидаги кучли фуқаровий жамияти бор, энг эркин ва барқарор давлатларнинг қатори билишади » деди.

Бундан ташқари у ҳукумат «Адолатли жамият» лойиҳасини амалга ошириш устида ишлаётганини билдирди. Унинг фикрича, лойиҳа ўлкада «рақамли иқтисодни тузишда ҳудудий йўлбошчи» бўлишга имкон беради.

Жээнбеков Қирғизистон Осиёни Европа билан боғлашда қулай географик вазиятни эгаллаб туради деб ҳисоблайди.

«Ипак йўлини жонлантириш, янги иқтисодий йўналиш билан транспорт коридорларни тузиш шартида Қирғизистоннинг қулай географик ҳолати ўлкани қайтадан Осиё билан Европа ўртасида боғлаш манбааси бўлишига имкон беради деб ўйлайман», — деди Жээнбеков.

Сайланган президент Қирғизистон халқаро терроризм, экстремизм ва кибер жиноятчиликка қарши курашиш масалаларига фаол қатнашишни давом эттиришини қўшимча қилди. Бундан ташқари ҳукуматдагилар экологик ва диний муаммоларни фаол ҳал қилишмоқчи.

Жээнбеков «Адолатли жамият» конференциясида. Сурат: «Азаттык».

Ўзининг оиласи билан қизиқишлари ҳақида

Жээнбеков аёли уй ишлари билан шуғулланиб, қишлоқ хўжалиги йўналишида кичик оилавий тадбиркорлик олиб боришини айтиб берди. Унинг қизи ва ўғли бор. Қизи яқинда кўзи ёриб, отасини набирали қилса, кенжа ўғли 3-синфда ўқийди.

«Бўш вақтида китоб ўқийман, узоқ давом этган пиёда сайрни яхши кўраман. Ёшлигимда волейболга қизиққанман, баъзан бўш вақтим бўлганда суюниб бу ўйинни ўйнайман», — деди Жээнбеков.

Жээнбековни президент бўлиб сайланиши

Президент сайлови Қирғизистонда 15-октябрда бўлиб ўтди. Унда ҳукуматнинг социал-демократлар партияси (КСДП) номзоди Сооронбай Жээнбеков ғолиб бўлган.

Қўл санаш натижасига кўра, сайловчиларнинг 54,74% овозини олган. Унинг асосий рақиби тадбиркор Омурбек Бабанов овозларнинг 33,49 фоизини олиб, иккинчи ўринни эгаллаган.

Сайловдан тўрт ҳафта ўтгандан сўнг бош прокуратура «миллатлар аро низони қўзғатишга чақириқлар» учун Бабановга қарши жиноий иш қўзғаган.

Сайловдан кейин халқаро кузатувчилар билдиришича, сайловда маъмурий ресурс, таҳдидлар ва овозларни сотиб олишлардан фойдаланилган.

Муаллиф: Рустам Халилов