Меценат Бабур Тўлбаев аёлларнинг лидерлигини «хрень» деб атади. Феминистлар унинг сўзларини хавфли деб ҳисоблайди

1091

Қирғиз тадбиркори ва таниқли меценат Бабур Толбаев феминизмни «терроризм», аёлларнинг лидерлигини эса «хрень» деб атади. Бишкекнинг феминистик ташаббусининг вакили унинг сўзларини «жамоатчилик учун хавфли» деб ҳисоблади.

Қирғизистонда таниқли меценат — «Мол Булак» микрокредит компаниясининг етакчиси — Бобур Тўлбаев «Раз на Раз» дастурида суҳбат қилди. Муҳокаманинг мавзуси аёллар, феминизм ва тадбиркорларнинг кўп хотинликка муносабати бўлди.

Видеони тўлиқ шу илова орқали кўриш мумкин.

«Аёлларнинг кўпчилиги супер тадбиркор хоним, лидер бўлишни исташади — кечирим сўрайман, бу нарсанинг барчаси "хрень". Феминизм — бу терроризм, бу ўша радикализмнинг тури», — деб жавоб берди Толбаев олиб борувчининг саволларидан бирига.

Унинг фикрича, аёлларнинг билим олиши шарт эмас, «максимал кўп фарзандли бўлиш» учун 30 ёшгача турмушга чиқиши керак.

«Шу сабабли қирғизлар учун энг яхши MBA (тадбиркорликни бошқариш бўйича магистрлик даража — таҳр. оголантириши) — бу турмушга чиқиш, уй хўжилиги билан шуғулланиш, болалари ва турмуш ўртоғи билан шуғулланиш». Ишонинг, бу тажрибани ҳеч қайси MBA бермайди», — деб ҳисоблайди Толбаев.

Тадбиркорнинг жавоблари ижитмоий тармоқларда турли реакцияларга сабаб бўлди — уни аёлларга нисбатан камситишда тақид қила бошлашди, бошқалари (кўп қисми эркаклар) таъсирли меценатни қўллашди.

«Билдирувлар жамоатчилик учун хавфли»

Бишкекнинг феминистик ташаббусининг вакили Айзат Шакиева Толбаевнинг билдирувларини «аёлларга нисбатан кўролмаслик» деб ҳисоблайди.

«Бу аёлларга нисбатан кўролмаслик ва мизогинистик билдирув. Бундай билдирувлар бизнинг жамоатчилик учун жуда хавфли, сабаби бу билан курашиш керак ва бу жуда ёмон», — деди у.

Шунингдек Шакиева уларнинг ҳаракати унинг ҳаракатларини муҳокама қилиш учун Толбаев билан учрашадими ёки йўқми билмаслигини қўшимча қилди.

«Ижтимоий тармоқларда ҳар бир иккинчи ҳар нарсани айтади. Мен билмайман нима учун унинг билдируви бунчалик шов-шув бўлганини. Шахсан мен бу одамга энергия сарфламас эдим, сабаби тизим билан курашиш керак, бу жамиятнинг муаммоси», — деди у.

Толбаев ўзига материални эълон қилиш вақтида боғланишнинг имкони бўлмади.

«Фикр билдириш ҳуқуқи»

Толбаевнинг сўзларини ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг бошқа қисми қўллади — Урмат Насикулов тадбиркор «шахсий фикрини билдиришга ҳақли» деб ёзган.

«Ислом аёлининг жамиятдаги роли баланд ва обрўли. Улар билим олишга, ишлашга ҳақли, бироқ энг муҳими — оила. Менимча, Бабур Толбаев шуни айтмоқчи бўлган. Ўз фикрини билдиришга ҳақли. Сизларнинг қўшилмасликка ҳам ҳаққингиз бор», — деб ёзган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси.

Бошқалар эса «унинг сўзларининг маъносини бузмай» ва «Толбаевни қораламасликни» илтимос қилишди.

«Яхши ниятли одамларни қоралашни кераги йўқ. У эркакни аёлларга қандай муомала қилса, шу билангина баҳолаш керак деб айтмадими. У ўз аёлининг уйдаги ишларини жуда қадрлайди ва бошқа мана шу каби», — деб ёзган Эркайим Жуматаева.

Блогер ва фуқаровий фаол  Данияр Айтман ўз фэйсбугида Толбаевнинг ўзини «террорист» деб атади. У мана шундай билдирувлар сабабли Қирғизистонда «аёлларни иккинчи турдаги жон» деб ҳисоблаган эркаклар вояга етмоқда деб таъкидлади.

«Сиз агар аёллар ҳақида пастга уриб ёзсангиз ҳам барча сизни "жуда мукаммал эркак" деб ҳисоблашади деб ўйлайсизми? Адашасиз […] Кеч бўлмасдан сўзларингизни қайтариб олинг. Қирғизистон аёллари олдида кечирим сўранг. Тез-тез кўряпман, ҳар сафаргисида туфургим келади», — деб норози бўлган Айтман.

Муаллиф: Метин Жумагулов